Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4836 Дата решения 15.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сирдарё туман ҳокимияти Ответчик / Подсудимый Юксаклик сари парвоз
Source ID 1a9f450b-4a8e-4332-b066-7d9589d95858 Claim ID PDF Hash b194736b095823c1... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 68-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 68 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
ини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддаси ини тугатиш ушбу Кодекс 24 code_article
ЕКнинг 24-моддаси ЕКнинг 24 law
рисидаги кодексининг 65-моддаси рисидаги кодекси 65 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 24 code_article
ФКнинг 384-моддаси ФК 384 law
збекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4836-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025йил 15 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар Сирдарё туман ҳокимиятининг жавобгар “Юксаклик сари парвоз” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 2022 йил 15 февралдаги 6-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиштўғрисидаги даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Ғайратов (2025 йил 09 сентябрдаги 1/11/3341-сонли ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили А.Мамиров (2025 йил 12 сентябрдаги 6443-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили Ш.Атаметов 2025 йил 22 январдаги 119-сонли ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурор ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сирдарё туман ҳокимияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)нинг жавобгар “Юксаклик сари парвоз” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2022 йил 15 февралдаги 6-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастр палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни жавобгар ва Сайхунобод туман солиқ инспекцияси иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб қаноатлантиришни сўради. Судда Сирдарё туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили жавобгар ихтисослигидан четга чиққан ҳолда шоли экини экканлигини маълум қилди. Судда Давлат Кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили жавобгар пахта-ғаллачилик йўналишига ихтисослаштирилганлиги, ихтисослик бўйича экин экмай, 32.2 гектарга шоли экканлиги билдирди. Судда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили жавобгар раҳбари ноқонуний экин экканлиги бўйича маъмурий жавобгарликка тортилганлигини маълум қилиб, маъмурий иш материалларни судга тақдим этди. Суд мажлисида қатнашган прокурор катта ёрдамчиси ер ижара шартномаси шартлари жавобгар томонидан қўпол равишда бузилганлиги сабабли суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда “ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди “б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, 2019 йил 20 январдаги 874-сонли Сирдарё туман ҳокимининг Ж.Маманов СИУ ҳудудидан жавобгарга пахта-ғаллачилик учун жами 88.4 гектар ер майдони ажратилган. Сирдарё вилоят ҳокимининг 2022 йил 1 февралдаги 39-9-0-Q/22-сонли Қарори билан жавобгарга 140 гектар, шундан суғориладиган майдон 125,4 гектар ер берилган. Ушбу қарор асосида тарафлар ўртасида 2022 йил 15 февралда 6-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Ў.Умаров массивида жойлашган 140 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси пахта-ғаллачилик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Шартноманинг 3-бандида суғориладиган ҳайдалма ерлар 125,4 гектарни ташкил қилиши қайд қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2020 йил 24 августдаги 505-сонли Қарори талаблари асосида жавобгарнинг таклифи олинган ҳолда унинг экин ерларига экинларни жойлаштириш масаласини ўрганиб, Сирдарё туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш режаси асосида жавобгарнинг 13 контурдаги ер майдонига 2024 йилда ҳосили 32.2 гектар майдонга пахта экиш режалаштирилган. Бироқ пахта экини экилмасдан ушбу контурга шоли экини экилган Мазкур ҳолатда пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб бориб, ўз ихтисослиги бўйича пахта ва ғалла экини экиш мажбурияти бўлган ҳолда жавобгар томонидан 2024 йилда шоли экини экканлик ҳолати иш ҳужжатлари билан ўз исботини топади. Ҳолбуки, тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномасининг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини экканда, шартнома бекор қилиниши белгиланган. Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, ер майдонининг 32.2 гектарга шоли экишга тайёрланганлиги аниқланган. Шунингдек, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлими томонидан 2025 йил 13 июнда масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 26бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Масъулияти чекланган жамиятининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини текширишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Даъвогар 2025 йил 30 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф хатига жавобан жавобгар ердан ихтиёрий воз кечмаган. Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг қарори, далолатнома, туман ҳокимининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида масъулияти чекланган жамияти раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Жавобгарнинг томонидан пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳолади, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра масъулияти чекланган жамиятининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида”ги 2004 йил 12 мартдаги Қарорининг 7-бандида тушунтириш берилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим. Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Сирдарё туман ҳокимлигининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Сирдарё туман ҳокимлиги ва “Юксаклик сари парвоз” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган 15.02.2022 йилдаги 6-сонли “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси” бекор қилинсин. “Юксаклик сари парвоз” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи, Сирдарё туман ҳокимлиги фойдасига эса 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов