← Назад
Решение #2895523 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4808-сонли иқтисодий иш
______________
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 й л 15 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, “DELFY
ETHOD”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “ ILLENNIU -LOGISTI SSERVI E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 12 500 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишини, даъвогар вакили А.Шербеков (2025 йил 15 августдаги
08/15-26-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“DELFY ETHOD” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “ ILLENNIU -LOGISTI S-SERVI E” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дани
12 500 000 сўм асосий қарздорликни ундириш сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб,
бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар раҳбари ҳақиқатдан ҳам даъво талабидаги асосий
қарздорлигини, иқтисодий жиҳатдан қийинчиликка учраганлиги, ғалла
пулини ўз вақтида ололмаганлиги учун қарзни тўлай олмаганлигини
билдириб, даъво талабини пеня ундириш қисмини камайтиришни сўради.
Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги
белгиланган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
19 январда 11-сонли “Автотраспорт воситаларига сиқилган табиий газ етказиб
бериш бўйича” олди-сотди шартномаси имзоланган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига сиқилган табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2 бандида сотиб олувчи қабул қилиб олгандан кейин
пул маблағини тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш
ҳужжатларига
кўра,
жавобгар
томонидан
олинган
жавобгарга сиқилган табиий газ маҳсулоти 51 189 600 сўмлик миқдорда
етказиб берган. Жавобгар томонидан 38 689 600 сўм тўлов амалга оширилиб,
тўлаб берилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдори 12 500 000 сўмни
ташкил этади.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 12 500 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини
муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи
ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан
сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим.
ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан
товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим
шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса,
бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида
сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига
топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган
муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга
ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Бироқ, суд мажлиси жараёнида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар
томонидан асосий қарзнинг 4 950 000 сўмини 12.09.2025 йил куни тўлаб
бериб, 7 550 000 сўм қисмини сўм тўланмаганлиги аниқлади.
Мавжуд 7 550 000 сўм қарздорлик юк хати, шартнома, тараф(лар)
вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд
жавобгардан даъвогар ҳисобига 7 550 000 сўм асосий қарздорликни
ундиришни, қолган даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, олдиндан тўланган 412 000 сўм
давлат божи тўловини ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
“DELFY ETHOD” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар –
“ ILLENNIU -LOGISTI S-SERVI E” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 12 500 000 сўм асосий қарздорликни ундириш даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“DELFY ETHOD” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар –
“ ILLENNIU -LOGISTI S-SERVI E” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 7 550 000 сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов