← Назад
Решение #2895526 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4597-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 15 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар «АГРОБАНК» акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар
«ИНОМЖОН ОРЗУСИ САРИ» фермер хўжалиги ҳисобидан 4.065.000 сўм
миқдоридаги муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А НИ Қ ЛА Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - Палата) «АГРОБАНК» акциядорлик тижорат банки
(кейинги ўринларда Даъвогар) Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар «ИНОМЖОН
ОРЗУСИ САРИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Жавобгар) ҳисобидан
4.065.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
26 июнда тузилган 26-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га пахта
харажатларини молиялаштириш мақсадида қарз (кредит) бериш, жавобгар эса
кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда
қайтариш мажбуриятини олган.
Шартнома йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга
жами 246.435.846 сўмга тузилган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга мебел ишлаб
чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун шартномада келишилган пул
маблағлари (кредит)ни ажратиб берган.
Жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада
бажармасдан, ажратилган кредитга ҳисобланган фоизларни кредит
шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган.
Даъвогарнинг Сардоба туман филиали томонидан тақдим этилган банк
маълумотномасига кўра, жавобгарнинг банк олдида 4.065.000 сўм
миқдоридаги муддати ўтган кредит фоиз қарзи қарзи мавжудлиги қайд
этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома, банк айланмалари
ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шунингдек, ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги қарорида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 4.065.000 сўм миқдоридаги
муддати ўтган кредит фоиз қарзи қарзиундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
кредит шартноманинг 2.7-бандига кўра, жавобгар даъвогар томонидан
ажратилган кредит бўйича муддати ўтган кредит фоиз қарзи қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас қисми бўлган график бўйича
қайтариш мажбуриятини олган.
Шартномага асосан жавобгар томонидан кредит шартномасида
белгиланган тўловларни амалга ошириш юзасидан мажбуриятларини ўз
вақтида бажармаганлиги натижасида 4.065.000 сўм миқдоридаги муддати
ўтган кредит фоиз қарзи қарзи вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида
ёзма талабномалар юборилган. Аммо, ушбу талабномалар жавобгар
томонидан бажарилмасдан қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.065.000 сўм миқдоридаги муддати
ўтган кредит фоиз қарзи қарзи мавжудлиги ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд
шартнома, тўлов талабномалари, қарздорликнинг ҳисоби, талабномалар,
ишончнома, банк айланмаси маълумоти, банк маълумотномаси ва бошқа ишга
алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида баён этилганларга биноан суд, палатанинг даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 4.065.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит фоиз
қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, унинг
даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби асосли деб
топилганлиги сабабли суд, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 74-75, 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «АГРОБАНК» акциядорлик тижорат банки
манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «ИНОМЖОН ОРЗУСИ САРИ» фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар «АГРОБАНК» акциядорлик тижорат банки фойдасига 4.065.000 сўм
миқдоридаги муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200
сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «ИНОМЖОН ОРЗУСИ САРИ» фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов