Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4580 Дата решения 15.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый РАЖАБОВЛАР АВЛОДИ
Source ID ca4daf9b-ce09-417d-82fb-bb9ef0f84486 Claim ID PDF Hash 8acb5ce6081e0c90... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 468-моддаси ФК 468 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4580-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 15 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, “Hududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг жавобгар “РАЖАБОВЛАР АВЛОДИ” фермер хўжалиги ҳисобидан 4.745.840 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик ва 23.196 сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Hududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “РАЖАБОВЛАР АВЛОДИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ҳисобидан 4.745.840 сўм миқдоридаги асосий қарздорлик ва 23.196 сўм миқдоридаги пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарорининг 43-банди 10, 11 хатбошига кўра, Судларга тушунтирилсинки, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарорини тузишда ИПКнинг 21-бобида назарда тутилган суд мажлиси билан боғлиқ умумий қоидалар қўлланилмайди. Бундай хал қилув қарорининг баён қисмида жавобгарнинг даъво аризаси юзасидан ёзма фикри мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса, унинг мазмуни кўрсатилиши шарт. ИПК 2035-моддасинингтўртинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича қайси ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунига қадар ихтиёрий тартибда ижро этилмаган бўлса, ўша ҳал қилув қарори тарафларнинг илтимосномаси бўйича суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида ушбу Кодекс V бўлимининг қоидаларига асосан, суд харажатларини ундиришга тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига биноан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 20 мартда тузилган 110958-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Ушбу ҳолатларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланиши сабабли инкор этиб бўлмайди. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 август ҳолатига муддати ўтган 4.745.840 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома бўйича юзага келган қарз суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирилган ва ёзма равишда талабнома юборилган. Бироқ жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросини натижасиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун қолдиқ 4.745.840 сўм миқдорида муддати ўтган қарз учун тўловларни бугунги кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган. Шу сабабли, даъвогар судга жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.745.840 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундириш тўғрисида даъво аризасини тақдим қилган. Жавобгарнинг шартнома бўйича жами 4.745.840 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақфактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ҳамда ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.745.840 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда даъво аризасининг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 23.196 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартномаларнинг 3.12-бандида,тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0.1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибида етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0.2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномалар шартлари ва қонун талабига кўра асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 15.000 сўм миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекс 118моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 412.000 сўм миқдоридагидавлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: “Hududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “РАЖАБОВЛАР АВЛОДИ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Hududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига 4.745.840 сўм миқдоридаги асосий қарз, 15.000 сўм миқдоридаги пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар “РАЖАБОВЛАР АВЛОДИ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов