← Назад
Решение #2895531 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4850-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 12 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Курбанов,
даъвогар - “DELTAFARM ARTNERS” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар – “TEMIR-MALIK” хусусий корхонасидан 5 058 000 сўм асосий қарз
ва 2 024 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“DELTAFARM ARTNERS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, “TEMIR-MALIK” хусусий корхонаси (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 5 058 000 сўм асосий қарз ва 2 024 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар
даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнларда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 майда
№413-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга шартнома шартларига мувофиқ тайёр дори
воситалари ва бошқа тиббий буюмлар етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида
олинган маҳсулот қийматини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.3-бандига асосан,
маҳсулот учун жавобгар 100 фоиз пул ўтказиш белгиланган, 24-бандида тўлов
қилинмаганда 30 кун муддатда тўловни амалга ошириши белгиланган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 2025 йил 02 майдаги ҳисобфактуралар орқали варақа орқали 8 558 000,02 сўмлик маҳсулот етказиб
берган.
Маҳсулот ҳақи қисман тўланиб, қолган қисми тўланмаслиги оқибатида
жавобгарнинг даъвогар олдида 5 058 000 сўм асосий қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 04 июлда 34-сонли талабнома билан
жавобгарга мурожаат қилиб, жавобгар қарзини тўламаган тақдирда, унга
нисбатан асосий қарз ва пеняларни ундириш юзасидан иқтисодий судга даъво
аризаси киритилиши юзасидан огоҳлантирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган.
Ушбу 5 058 000 сўм қарздорлик ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобфактуралар, бир томонлама тасдиқланган таққослаш далолатномаси ва
тарафлар вакилларининг суд муҳокамаси давомида берган кўрсатмалари
билан қисман ўз тасдиғини топади.
Суд, даъво талабининг асосий қарзни ундириш талабини асослилиги ишдаги
шартнома, ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган деб ҳисоблаб,
даъвонинг 5 058 000 сўм асосий қарз талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 2 024 000 сўм пеня ундиришни
сўраган. Даъво талабида 30 кунлик шартномадаги муддат айириб ташланиб,
131 кунга 2 630 160 сўм ҳисобланиши лозим бўлган ҳолатда кечиктирилган
асосий қарзнинг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня ундириш сўралганлиги
билдирилган. Даъвогарнинг асосли пеня ундириш талаби ҳам 2 024 000 сўмни
ташкил этади.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммасига
неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
ФКнинг 326-моддаси агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризада жавобгардан 2 024 000 сўм пеня
ундириш талаби мавжуд бўлса-да, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши
мумкинлигини инобатга олиб, 710 000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020
йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, 412 000 сўм давлат божини даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгар зиммасига юклаб,
давлат божи тўлови ва почта харажати даъвогар томонидан олдиндан судга
тўланганлиги учун жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “DELTAFARM
ARTNERS” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар – “TEMIR-MALIK” хусусий корхонасидан
5 058 000 сўм асосий қарз ва 2 024 000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TEMIR-MALIK” хусусий корхонасидан даъвогар
“DELTAFARM ARTNERS” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
5 058 000 сўм асосий қарз, 710 000 сўм пеня, 412 000 сўм давлат божи тўлови
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддатда апелляция
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов