← Назад
Решение #2895532 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 11 | — | law | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| нинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| онунинг | 85 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4613-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
12.09.2025 йил
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг
“Nish n
inv st”масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида жавобгар –
Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан тузилган
“4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг
усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги 17.12.2021 йил 03сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31 мартдаги №S-03/2025-сонли,
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30 апрелдаги №S04/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31
майдаги №S-05/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага
қўшимча 2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонлитузилган шартномалар
тузилмаган бўлганлиги учун аутсорсинг усулида тузилмаган шартномалар
оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича
сарфланган харажатлар 1 105 198 312,14 сўмпул маблағини ундириш ҳақидаги
даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар раҳбари Б.Раимбердиев,
Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаровларнингиштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилди)нинг “Nish n
inv st”масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар”
деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар – Сайхунобод туман мактабгача ва
мактаб таълим бўлими (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилди)
билан тузилган “4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31 мартдаги №S03/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30
апрелдаги №S-04/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 31 майдаги №S-05/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага
қўшимча 2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли
шартномага қўшимча 2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонлитузилган
шартномалар тузилмаганшартномаларбўлганлигиучунаутсорсинг усулида
тузилмаган шартномалар оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган
маҳсулотлар бўйича сарфланган харажатлар 1 105 198 312,14 сўмпул
маблағини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, Сайхунобод туманидаги
4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тўғрисидаги шартномаларни тузилмаган деб ҳисоблаб, 1 105 198 312,14сўм
қарздорликни ундириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини
қувватлаб, 2025 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг
овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича
қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 1 105 198 312,14сўм маблағ
тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича тендер
ўтказилмаганлигини, ўзаро тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида даъвогар
билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам ғазначилик
бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида тузилган
шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди.
Ишда
иштирок
этган
прокурор
суддан
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакили тарафлар
ўртасидаги Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими билан
тузилган “4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31 мартдаги №S03/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30
апрелдаги №S-04/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 31 майдаги №S-05/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага
қўшимча 2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли
шартномага қўшимча 2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонлишартномалар
ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирди.
Судда Сирдарё туман иқтисодиёт ва молия бўлими вакили даъвогар
даъво талабидаги қарздорликни тўлаш учун харажатлар сметасида пул
маблағи ажратилмаганлиги учун тўланмаганлигини билдирди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, низо Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб
таълим бўлими билан тузилган “4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш
тўғрисида”ги 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил
31 мартдаги №S-03/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 30 апрелдаги №S-04/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли
шартномага қўшимча 2025 йил 31 майдаги №S-05/2025-сонли, 17.12.2021 йил
03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли,
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 18 июлдаги №S03/2025-сонлишартномалар натижасида келиб чиққан.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада
бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар бўйича 1 105 198 312,14 сўм
қарздорлик тўланмай қолган.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
бажарилган ишлар қийматидан 1 105 198 312,14 сўм тўланмасдан шу
миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 105 198 312,14 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов
комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги қарори билан даъвогар тендер
(танлов)га
қўйилган
196-лот
бўйича,
Сайхунобод
туманидаги
туманидаги 4,6,10,14,16-сонли жами 5 та мактабгача таълим ташкилотларида
соғлом овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этиш бўйича танлов
ғолиби деб топилган ва давлат мактабгача таълим ташкилотида аутсорсинг
усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш учун шартнома имзоланган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тартиби тўғрис-да”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан
танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция
маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув
кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия
томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида
овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил
27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат
мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар
билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг
31декабрига қадар узайтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг
2024 йил 11 декабрдаги 917-сонли хати билан 2025 йилда тендер ўтказилганга
қадар шартномалар давом эттирилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январда
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли қарори
қабул қилинган. Қарорда 2025 йил 1 июлга қадар “Ягона мавсумий таомнома”
жорий этилиши ва тадбиркорлик субъектлари билан аутсорсинг усулида
соғлом овқатлантириш учун шартномалар тузилиши белгиланган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 1 105 198 312,14 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
11-моддасигакўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда
тутилган ёзма шаклда тузилади.
Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига
риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи
қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки
тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича
мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
“4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида”ги
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31 мартдаги №S03/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30
апрелдаги №S-04/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 31 майдаги №S-05/2025-сонли, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага
қўшимча 2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли шартномалар тузилмаган
шартнома ҳисобланди.
Даъвогар жавобгарга “4,6,10,14,16-сонли давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш
тўғрисида”ги 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил
31 мартдаги №S-03/2025-сонли шартнома бўйича 262 267 191,75 сўмлик,
17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 30 апрелдаги
№S-04/2025-сонли шартнома бўйича 338 545 147,51 сўмлик, 17.12.2021 йил
03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 31 майдаги №S-05/2025-сонли
шартнома бўйича 276 407 902,46 сўмлик, 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага
қўшимча 2025 йил 30 июндаги №S-06/2025-сонли шартнома бўйича
141 477 5009,38 сўмлик жами 1 018 697 751,10 сўмлик маҳсулот етказиб
берилган ва хизматлар кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 1 018 697 751,10 сўм маблағни ундиришни
асосли деб ҳисоблайди, чунки Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим
вазирлиги танлов комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги қарори билан
даъвогар тендер (танлов)га қўйилган 196-лот бўйича тузилган 2021 йил
17 декабрдаги шартномаларга қўшимча равишда тузилган, дастлабки
шартномаларнинг узайтирилиши ва қўшимча шартнома тузилишига асослар
мавжудлиги иш ҳужжатлари билан тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар
томонидан пудрат ишлари бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва
жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар
асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 018 697 751,10 сўм бажарилган ишлар қиймати берилган
маҳсулотлар учун қилинган харажатларини ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек даъвогар 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонли шартномани тузилмаган деб топиб,
шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар ва берилган маҳсулотлар бўйича
сарфланган харажатларни ундириш талабини қуйидагиларга асосан рад
этишни лозим топади.
Тарафлар ўртасида 17.12.2021 йил 03-сонли шартномага қўшимча
2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонли шартнома имзоланган. Ваҳоланки,
шартнома тузилган вақтда даъвогарнинг жавобгарга аутсорсинг хизмати
кўрсатиш ва бу бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи бўлмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 январда
“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш
тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1-сонли Қарори
қабул қилинган.
Мазкур Қарор ижроси бўйича Сайхунобод туман Давлат мактабгача
таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш бўйича
2025 йил 14 июлда Тендер ўтказилган ва “Бунёдкор гўшт сут таъминот”
масъулияти чекланган жамияти тендер ғолиби бўлган.
Тендер натижаси бўйича Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб
таълими бўлими билан ва “Бунёдкор гўшт сут таъминот” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 16 июлда 25111006437869-сонли
“Аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш хизматларини
кўрсатиш бўйича” шартнома тузилган ва ғазначилик бўлимдан рўйхатдан
ўтказилган. Шартнома бўйича Сайхунобод туман ғазначилик бўлими
томонидан 941 315 950 сўм пул маблағи аванс сифатида “Бунёдкор гўшт сут
таъминот” масъулияти чекланган жамиятига ўтказиб берилган.
Юқоридагиларга кўра тарафлар ўртасида тузилган 17.12.2021 йил
03-сонли шартномага қўшимча 2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонли
шартнома тузилмаган шартнома ҳисобланмайди.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар ишлар ва кўрсатилган хизматларни
электрон счёт-фактура билан қабул қилган ва бажарилган ишларга нисбатан
эътирозлар бўлмаган бўлса-да, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун
(бундан кейинги матнларда “Қонун”)нинг 2-моддасига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга
ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг
суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари
миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар
қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг
(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш
билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир
ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг
кўрсатувлари
ёки
эшиттиришлари
каби
интеллектуал
фаолият
натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ
ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат
харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг
бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ
фойдаланиши мумкин.
Агар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридантўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва
шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида
комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда
белгиланган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 72-моддасига биноан ушбу Қонунда белгиланган тартибда
ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига
киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб
берувчидир.
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган
тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридантўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган
пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштирилиши лозим.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда
амалга оширилади:
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш
мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат хариди;
маданий қимматликларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона
етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
табиий
монополия
субъекти
товарларининг
(ишларининг,
хизматларининг) давлат хариди;
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар
томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши
мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
Қонунинг 85-моддасидаэнг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид
қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш
тўғрисидаги талаб 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилиши
белгиланган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан
бюджет ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи
субъектлар тоифасига кирмайди, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома
қонунчилик талабларига зид равишда расмийлаштирилган.
Суд, даъвогар 2025 йил 18 июлдаги №S-03/2025-сонли шартномабўйича
хизматлар кўрсатиш ва маҳсулот етказиб беришда Давлат харидлари бўйича
қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар ўртасида электрон дўкон,
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион, энг яхши
таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда ишларни
бажармаган деб ҳисоблаб, даъвонинг ушбу шартнома бўйича келиб чиққан
86 500 561,04 сўмни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогар фойдасига жавобгардан даъво
талабидан 1 018 697 751,10 сўмни ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни,
қолган 86 500 561,04 сўм ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришдан
рад этишни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда, 1 730 011,22 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига,
20 373 955 сўм давлат божи тўловини даъвогар зиммасига юклашни мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг
“Nish ninv st”масъулияти
чекланган
жамиятининг
манфаатида киритилган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогар
“Nish ninv st” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 018 697 751,10сўм
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми
қаноатлантиришдан рад этилсин.
Жавобгар Сайхунобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
20 373 955 сўм, “Nish ninv st”масъулияти чекланган жамиятидан Республика
Бюджетига 1 730 011,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда
кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов