← Назад
Решение #2895533 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3534-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 12 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
Қ.Хусанов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят
ҳудудий бошқармасининг “QUV T M RQ YER U H STK L RINI
RIV JL NTIRISH ILMIY- M LIY M RK ZI T M RQ
IZM TI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар “GUL 2022”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 5.000.000 сўм миқдоридаги асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили (раҳбар) Д.Султонов иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий
суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “палата” деб юритилади) “QUV T M RQ YER
U H STK L RINI
RIV JL NTIRISH
ILMIY- M LIY
M RK ZI
T M RQ
IZM TI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар
“GUL 2022” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан 5.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада сўралган
талабларини қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида, палата ва жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва уларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2021 йил 29 мартда 92-сонли кўчат маҳсулотини етказиб
бериш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, “Маҳсулот етказиб берувчи” (даъвогар) турли
кўчат (анор) маҳсулотини етказиб беришни, “Сотиб олувчи” эса етказиб
берилган маҳсулотини қабул қилиб олиш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича 35.000.000 сўмлик кўчаи
маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар эса уларни эътирозсиз қабул қилиб
олган.
Маҳсулот етказилганлигини тасдиқловчи даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 35.000.000 сўмлик кўчат маҳсулотлари ҳисоб-варақ
фактура орқали жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган.
Жавобгар қабул қилиб олинган кўчат маҳсулотлари учун тарафлар
ўртасида тузилган шартнома жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаганлиги
сабабли даъвогарнинг ҳисоб рақамига етказиб берилган маҳсулот учун жами
5.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи бугунги кунга қадар келиб тушмаган.
Натижада, даъвогар иқтисодий судига қарздорликни жавобгардан
мажбурий тарзда ундириб олиш учун даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъвогар даъво талаби асосли чунки, шартнома асосида жавобгарга жами
35.000.000 сўмлик кўчат маҳсулотлари етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд
электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда тараф кўрсатмалари бўйича ўз
тасдиғини ва исботини топди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 357-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома
тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб
қолади.
ФК 437-моддасига маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи —
сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган
ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга
ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 446-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи (олувчи)
шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини
таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги 489-сон қарорини2-иловасида “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига
эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги),
товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва
уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ушбу Низомнинг 62-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурага
қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақфактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган
ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини
ифодалайди.
Шу Низомнинг 62-бандига кўра, етказиб берувчи томонидан тақдим
этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи
томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби
кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад
этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки
хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.
ФК 449-моддаси биринчи қисмига кўра, сотиб олувчи етказиб
бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар
тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди.
Суд юқоридагиларга кўра даъвогарнинг 5.000.000 сўм миқдоридаги
асосий қарзни ундириш бўйича даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозим.
Суд, мазкур ҳуқуқ нормаларига асосланиб, даъво талабини
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.000.000 сўм
асосий қарз ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 116, 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GUL 2022” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “QUV T M RQ YER U H STK L RINI RIV JL NTIRISH
ILMIY- M LIY M RK ZI T M RQ
IZM TI” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 5.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарз ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “GUL 2022” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “GUL 2022” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм миқдоридаги суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига белгиланган муддатда апелляция,
ёки кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов