Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4841 Дата решения 12.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Y `lr ftr ns
Source ID a8a1689d-ca19-48d6-a51d-28d86b21080a Claim ID PDF Hash be2e66b46895c982... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
збекистон Республикасининг 326-моддаси збекистон Республикаси 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4841-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2024 йил 12 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармасининг жавобгар “Y `lr ftr ns” акциядорлик жамиятидан 24 764 219 сўм асосий қарз ва 18 095 720 пеняни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Д.Нормаматов (08.11.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н ИҚ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво киритиб, “Y `lr ftr ns” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 24 764 219 сўм асосий қарз ва 18 095 720 пеняни регресс тартибида ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар судда вакиллари иштирокини таъминламади, бироқ, асосий қарздорликни тўлаб беришни маълум қилиб, пеня миқдорини камайтириб бериш юзасидан судга илтимоснома тақдим қилган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Судда даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи жавобгар кўрсатмаларини тинглаб, уларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятида ишлаган Круцких Юрий Алексеевич иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабли майиблангани учун ногиронлик пенсияси тайинланган. Натижада унга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ойма-ой пенсия тўлаб берилган. Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (кейинчалик матнда “Қонун” деб юритилади) 66-моддасига асосан (пенсия) нафақа тўлаб берилганлиги сабабли, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисида жавобгарга талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 24 764 219 сўм асосий қарз ва 18 095 720 пеняни ундиришни сўраган. Даъво аризада баён этилишича, “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятида ишлаган Ю.Круцких иш вақтида юз берган бахтсиз ҳодиса сабабли майибланганлиги натижасида ногиронлик нафақаси тайинланиб тўлаб берилган. Даъвогар томонидан фуқарога жами 24 764 219 тийин пенсия пули тўланганлиги, пенсия қарздорлиги фуқароларнинг жавобгар жамиятда ишлаб ногиронлик нафақасига чиққанлигини асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Қонуннинг 66-моддасига кўра, ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, шунингдек дафн этиш нафақасини тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашувчи жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 66-моддасига асосан ушбу кодекс ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган маълумотлар иш бўйича далиллар бўлиб, улар асосида иқтисодий суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар бор ёки йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу ҳолатда суд, даъво талаби тақдим этилган ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи жавобгарнинг кўрсатмасига асосан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 24 764 219 сўм асосий қарзни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан 18 095 720 сўм пеня ундиришни сўралган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2023 йилдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 42-бандида: “Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 18 095 720 сўм пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг 326-моддасига кўра, суд мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиб, шунингдек, алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 4 500 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шундан келиб чиқиб, суд жавобгардан республика бюджетига 857 198,78 сўм давлат божини, Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини, жавобгардан даъвогар ҳисобига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқорида қайд этилганларга кўра, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисманқаноатлантирилсин. Жавобгар “Y ‘lr ftr ns” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси ҳисобига регресс тартибда 24 764 219 асосий қарз ва 4 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар “Y `lr ftr ns” акциядорлик жамиятидан 857 198,78 тийин сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига, 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати Олий суд депозитига ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова