← Назад
Решение #2895537 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онунинг | 142 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article | |
| онунинг | 53 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4232-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 12 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, аризачи “АСАКА БАНК”
акциядорлик жамиятининг “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган
жамиятини умум белгиланган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни кредиторлар “АСАКА БАНК”
масъулияти чекланган жамиятининг вакили С.Джўраев (03.01.2025 йилдаги
20-21/31-сонли ишончнома асосида), қарздор вакили Ш.Ноқўзиева (2025 йил
02 сентябрдаги 02-сонли ишончнома асосида), “S YXUN PL NET”
масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувчиси Т.Махамадиевлар
иштирокидаСирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ
“АСАКА БАНК” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“аризачи” деб юритилади) ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
“S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“қарздор” деб юритилади) умум белгиланган тартибда банкрот деб топишни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 июлдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув
таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси этиб Махамадиев Турғунбой
Жумабоевич тайинланган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Судда қарздор вакили суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Т.Махамадиев
қарздорни банкротлик ҳолатидан чиқиш учун имконияти йўқлигини баён
этиб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўради.
Шунингдек, муваққат бошқарувчи Т.Махамадиевсудга ҳисоботини
тақдим этиб, унда қарздорнинг қайта тикланишининг имконияти йўқлиги баён
этилиб, қарздор банкрот деб эътироф этиш тавсия қилинган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчининг ҳисоботини таҳлил
қилиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб
топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим
топади.
Аниқланишича, қарздор 2018 йил 14 майда Сайхунобод туман Давлат
хизматлари марказидан рўйхатдан ўтган. Сайхунобод туман Давлат солиқ
инспекцияси томонидан қарздорга 305543910 СТИР берилган. Корхона ҳисоб
рақами “Асакабанк” АТБ Сирдарё вилоят филиалида очилган.
Қарздорнинг раҳбари лавозимида И.Амановишлаб келган.
Муваққат бошқарувчи ҳисоботида кредиторлик қарздорлиги “Асака
банк” АЖ кредит қарздорлиги жами 18 872 043 403,12сўм, солиқ ва мажбурий
тўловлардан 27 765 704,74 сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолатлар қарздорнинг
кузатув жараёнидаги молиявий таҳлили ва корхона муваққат бошқарувчининг
ҳисоботи билан тасдиқланади.
Муваққат бошқарувчисининг оралиқ ҳисоботи ва унга илова қилинган
ҳужжатларга кўра, 2025 йил 10 сентябрдакредиторлар йиғилиши ўтказилиб,
кредиторлар йиғилишида бир овоздан қарздор корхонани банкрот деб
эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига
кўра, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги
ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд
томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч
ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди.
Қонуннинг 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул
қилинади.
Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши
қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса,
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни
тугатади.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик
тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса
ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16моддасидабелгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача
қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир
иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг
фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги
масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган
материалларни қайтаради.
Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд
қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки
эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг
(шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг
мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти
тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш
тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли.
Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатиш
бошқарувчиси тайинлангунига қадар унинг вазифасини бажариш илгари
муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла
ҳажмда юклатилади.
Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш
юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили
жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув
тартиб-таомили тугатилади.
Қонунинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини
тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав
капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган
тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод
тақдим этиши мумкин.
Қарздор кредиторлар йиғилишинг 2025 йил 10 сентябрдагибаёнига кўра,
қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, суд аризачи ва
муваққат бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган
ҳолда аризачининг талабини асосли ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-7,51,52,140-142-моддалари ва
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118,
176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“АСАКА БАНК” масъулияти чекланган жамиятининг “S YXUN
PL NET” масъулияти чекланган жамиятини умум белгиланган тартибда
банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
“S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш
бошқарувчиси этиб Т.Махамадиев тайинлансин.
Қарздор “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Қарздор “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамиятидан
“Асака банк” АЖ фойдасига олдиндан судга тўланган 1 125 000 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунинг 53-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси Т.Махамадиев
зиммасига:
-қарздор “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамияти банкрот
деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини
тасарруфдан чиқариш, ўзга шахсга бериш ва пул мажбуриятларини тўлаш
тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва
мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйиш;
-қарздор “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздорликни қоплаш мақсадида субсидиар тартибда ундириш чоралари
кўрилсин. Қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича
банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса
тузиш;
-қарздор “S YXUN PL NET” масъулияти чекланган жамиятини
банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида 3 кунлик муддат ичида расмий нашрда эълон бериб, судга тақдим
этиш;
-тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида
ўз вақтида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига тақдим этиш юклатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига
апелляция шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов