Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/4833 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b108192-1dae-4807-aa0a-64a465aff54a Claim ID PDF Hash 7f9b016f18bbb527... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4833-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 11 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судисудьяси Х.Сулайманбекова раислигида, Қ.Махамаджанов котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар-“NURLI YO’LD GI SIRLI D L ” фермер хўжалигидан солидар тартибда 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, “YUVOSHBOY OT ”фермер хўжалигидан 418 239 466,97 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз, 59 869 315 сўм пеня қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Амонов (11.02.2025 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Ювошев иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб юритилади) “Агро банк” акциядорлик тижорат банк (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар – “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ва “NURLI YO’LD GI SIRLI D L ” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “қўшимча жавобгар”/кафил деб юритилади)дан солидар тартибда 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарзи, “YUVOSHBOY OT ”фермер хўжалигидан 418 239 466,97 сўм кредитга ҳисобланган муддати ўтган фоиз, 59 869 315 сўм пеня қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата ва қўшимча жавобгар судда иштирок этмади. Бироқ палата даъво аризасида ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата ҳамда қўшимча жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини билдириб, бугунга қадар қарздорлик қопланмаганлигини, кредит шартномаси таъминоти учун пахта териш машинаси гаровга олинганлигини, суғурта шартномаси тузилганлигини, шунингдек, даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида кафиллик шартномаси тузилганлигини, асосий қарздорликни жавобгар ва қўшимча жавобгардан ундиришни, фоиз қарздорлик ва пеняни асосий жавобгардан ундириш бўйича судга даъво киритилганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, ҳақиқатан пахта териш машинаси сотиб олиш учун даъвогар банкдан кредит олганлигини, бироқ, охирги икки йилда ҳосили яхши бўлмаганлиги сабабли кредит қарздорлигини тўлашга моддий имконияти етмаганлигини, бу йилги ҳосил даромадидан албатта қарздорликни қоплаб беришини билдириб, фермер хўжалигининг мулкий аҳволини инобатга олиб, пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк” Сайхунобод филиали ва жавобгар ўртасида 2020 йил 09 декабрда № 35993-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра, банк жавобгарга 03.10.2029 йилга қадар 12 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 14 % устама ҳақ тўлаш эвазига “Пахта териш машинаси сотиб олиш” мақсадида 1 275 000 000 сўм миқдорида кредит беришга, жавобгар эса кредит суммасини шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.5 бандига кўра, Шартноманинг 2.4 бандида қарздор график асосида ҳар ойнинг 5-санасигача кредитга ҳисобланган фоизларни тўлаши шартлиги белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан фоиз қарздорлиги график асосида амалга оширилмаган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пахта териш машинаси сотиб олиш учун шартномада белгиланган миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича кредитга ҳисобланган асосий қарздорлик ва фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогар, жавобгар, ва қўшимча жавобгарлар томонидан 15.12.2020 йилда кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1 бандига кўра, қарз олувчи (жавобгар) банкдан қишлоқ хўжалиги техникаси учун олинган 956 250 000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кафил (“NURLI YO’LD GI SIRLI D L ” фермер хўжалиги) банкнинг биринчи талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ўтказилган фоизлар ва кредит мажбуриятини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб варағидаги маблағлари ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тиклаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.1 бандига кўра кафил банк олдида қарз олувчи сифатида тўлиқ ҳажда жавоб бериш, шу жумладан фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда қарз олувчининг мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишинча бажармаслиги туфайли банк кўрган бошқа зарарларни тиклаш, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақидаги тўлов талабномасини сўзсиз ижро қилиш мажбуриятини олган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 20 август ҳолатига 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий қарз, 418 239 466,97 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 59 869 315 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтган фоиздан ҳолатига 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий қарз, 418 239 466,97 сўм муддати ўтган фоиз қарзи юзага келганлиги ишдаги ҳужжатлар, банк айланмаси ва ишда қатнашувчи тараф(лар) кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд даъвогарнинг жавобгар – “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар-“NURLI YO’LD GI SIRLI D L ” фермер хўжалигидан солидар тартибда 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий қарз, жавобгар- YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалигидан 418 239 466,97 ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун 59 869 315 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3 бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Қарз олувчи банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 59 869 315 сўм пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги оғзаки илтимосини, унинг молиявий аҳволини инобатга олиб, пеняни тўлиқ ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблаб, жавобгардан 20 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар томонидан давлат божи учун чиқим қилинмаганлигини инобатга олиб, 21 536 038,65 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚА Р О Р ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Агро банк” АТБ фойдасига “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги ва "NURLI YO’LD GI SIRLI D L ” фермер хўжалигидан солидар тартибда 598 693 150,68 сўм муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги ҳисобидан “Агро банк” АТБ фойдасига 418 239 466,97 сўм фоиз қарзи, 20 000 000 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин “YUVOSHBOY OT ” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 21 536 038,65 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган, апелляция инстанциясида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести) келтириши мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова