Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3662 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый САЙХУН
Source ID bf76c4ca-10c0-468b-834f-002eef6af1dc Claim ID PDF Hash a0e3e78a5e3a5c6e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФК 735-моддаси ФК 735 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
Фкнинг 293-моддаси Фкнинг 293 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3662-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 сентябрь Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар «САЙХУН» фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 578.570.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит асосий қарзи, 43.270.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва 62.184.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасива илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Н.Жовбасаров (ишончнома асосида) жавобгар вакили (раҳбар) У.Юлдашев (ишончнома асосида)лар иштирокида Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) судга мурожаат қилиб, жавобгар «САЙХУН» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар) ва қўшимча жавобгар «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) ҳисобидан солидар тартибда 578.570.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит асосий қарзи, 43.270.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва 62.184.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Палата судза ёзма равишда мурожаат қилиб, суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини, қарздорлик ошиб бораётганлиги ҳамда жавобгар билан келишув йўли билан низони ҳал қилиш имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, суддан иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида, қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сардоба филиали ва жавобгар ўртасида 2021 йил 22 январда 20-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га сунъий футбол майдони қуриш учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартнома йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга жами 1.400.000.000 сўмга тузилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга 1.400.000.000 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақида талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан тақдим этилган ёзма маълумотномага кўра, жавобгарнинг банк олдида 578.570.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит асосий қарзи, 43.270.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва 62.184.000 сўм пеня бўйичақарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида тушунтириш берилган. Бунлан ташқари, ажратилган кредит қарздорлигининг таъминоти сифатида 2021 йил 21 январдаги кафиллик шартномасига асосан «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамиятининг кафиллиги тақдим этилган. Иш бўйича қўшимча жавобгар ҳисобланадиган «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамияти «ГУЛИСТОН САЙҚАЛИ ҲАМКОР» масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Фкнинг 293-моддасига асосан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. 2021 йил 21 январдаги кафиллик шартномасининг 2.1-бандида қарз олувчи (жавобгар) кафиллик билан таъминлагган мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда банк талабларига биноан кредит бўйича тўловлар ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни қарз олувчининг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган муддатлар ва миқдорларда тўлаши белгиланган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда 578.570.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 43.270.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, палата даъвогар манфаатида киритган даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 62.184.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги ва мазкур модда иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 9.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 13.680.480 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «САЙХУН» фермер хўжалигива қўшимча жавобгар «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 578.570.000 сўм миқдоридаги муддати ўтган кредит асосий қарзи, 43.270.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва 9.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар «САЙХУН» фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар «ГУЛИСТОН САЙҚАЛ ТЕКСТИЛ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 13.680.480 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучгакиргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов