Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12472 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n G` ll Kl st r Ответчик / Подсудимый Gulist n G` ll Kl st r
Source ID 9a33b727-9c82-46fd-b0b8-dd9142bb68c7 Claim ID PDF Hash bd7b048aa6bce3bc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституция 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
кодекси 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12472-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳар 2025 йил 11 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт М.Холбўтаев (04.06.2025 йилдаги G’ -06/0580-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (Gulist n G` ll Kl st r) нинг жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ(Gulist n G` ll Kl st r) ҳисобидан 19 539 000сўм асосий қарз, 7 171 365 сўм ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ(жавобгар) ҳисобидан 19 539 000 сўм асосий қарз, 7 171 365 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва учинчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2019 йил 26 январдаги 011443-сон улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 06 июль ҳолатига истеъмол қилинган энергия ҳақидан муддати ўтган 19 539 000 сўм қарзи вужудга келган. Жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси учун даъвогар томонидан юборилган электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактураларни тасдиқламаган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган. Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 539 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 19 539 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 7 171 365 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.6-бандида етказиб берилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўламаса, истеъмолчи корхонага муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблайди. Бироқ, суд даъвогар томонидан қарздорликлар учун ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги,ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 2 171 365,00 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи миқдорида, яъни (19 539 000 + 7 171 365 = 26 710 365= х 2% =) 534 207,30 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АЖ фойдасига 19 539 000 сўм асосий қарз, 2 171 365,00 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 534 207,30 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов