Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12504 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый 306980240
Source ID d478682d-b782-44ad-a437-8967eae3960d Claim ID PDF Hash a0b27d7aa0977726... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституция 55-моддаси збекистон Республикаси Конституция 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
ФКнинг 771-моддаси ФКнинг 771 law
ФКнинг 773-моддаси ФКнинг 773 law
ФКнинг 774-моддаси ФКнинг 774 law
ФКнинг 777-моддаси ФКнинг 777 law
ФКнинг 780-моддаси ФКнинг 780 law
ушбу Кодекснинг 356-моддаси ушбу Кодекс 356 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12504-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили К.Омонлиқов (03.01.2025 йилдаги 1/13-05-1118-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “306980240 нинг жавобгар “306980240МЧЖ ҳисобидан 11 721 294,99 сўм қарздорлик ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ЧЭКИ 306980240 АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “306980240” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки мижоз деб юритилади) ҳисобидан 11 721 294,99 сўм қарздорлик ҳамда суд харажатини ундиришни сўраган. Жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важлар юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституция 55-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2025 йил 19 февралда тузилган ҳисоб рақамга комплекс банк хизматлари кўрсатиш оферта шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) сидан келиб чиққан. ФКнинг 771-моддасига кўра банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг — мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади. ФКнинг 773-моддасида мижоз банкдаги ҳисобварақда турган ўз пул маблағларини мустақил тасарруф этади. Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас. ФКнинг 774-моддасига асосан банк ҳисобварағи шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. ФКнинг 777-моддасига асосан агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк қонунда, қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланадиган иш муомаласи одатларида ушбу турдаги ҳисобварақлар учун белгилаб қўйилган операцияларни амалга ошириш йўли билан ҳисобвараққа келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиши ва киритиб қўйиши ҳамда мижознинг пул маблағларини қўлга бериш ҳақидаги топшириқларини бажариши шарт. ФКнинг 780-моддасига кўра мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди. Мазкур операцияларни амалга ошириш борасидаги банк хизматларининг нархи банк ҳисобварағи шартномасида белгилаб қўйилмаган ҳолларда хизматлар учун тўланадиган ҳақ ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланади. Банкнинг хизматлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ҳар ойнинг охирида мижознинг ҳисобварағида турган пул маблағларидан ундириб олинади. Шартноманинг 2-иловаси 3.1.6-бандида мижоз кўрсатилган банк хизматлари бўйича ўзи танлаган тариф режасининг шартларига мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг билдиришича, кўрсатилган хизматлар учун пул маблағларини ундириб олиши учун мижознинг ҳисобварағида пул маблағлари мавжуд бўлмаган. Жавобгарнинг 2025 йил 01август ҳолатига шартнома бўйича 11 721 294,99 сўм қарздорлиги юзага келган. Жавобгар шартнома шартларини бузганлиги, кўрсатилган жами 11 721 294,99 сўмлик хизматларни тўлаш юзасидан талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 11 721 294,99 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил01августдан бошлаб 412 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар ЧЭКИ “306980240” АТБ фойдасига 11 721 294,99 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобиданреспублика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов