← Назад
Решение #2895549 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандининг биринчи даъвогар ИПК | 157 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| тарафлар шартномани шартнома ва ФК | 384 | — | law | |
| илиш учун шартнома ва ФК | 384 | — | law | |
| илишда шартнома ва ФК | 384 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12475-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
даъвогар
А.Исаков
(СТИР А.Исаков) нинг жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (СТИР А.Исаков)
ҳисобидан 36 541 160,52 сўм асосий қарз ва15 188 589,04 сўм пеня ундириш
ҳамда тарафлар ўртасида 2024 йил 24 апрелда тузилган 782053/123-24-сонли
давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили – бош мутахассис А.Исаков (11.08.2025 йилдаги 779/01-03сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар А.Исаков иштирокида,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
А.Исаков(кейинги ўринларда – даъвогар ёки ижарага берувчи) судга
мурожаат қилиб, жавобгар “А.Исаков”МЧЖ(кейинги ўринларда – жавобгар
ёки ижарага олувчи) ҳисобидан 36 541 160,52 сўм асосий қарз ва
15 188 589,04 сўм пеняни ундиришни ҳамда тарафлар ўртасида 2024 йил
24 апрелда тузилган 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага
бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Даъвогар 2025 йил 11 сентябрь кунги суд мажлисида қўшимча даъво
аризаси тақдим этиб, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришни сўраган.
Даъвогар қўшимча даъво аризасида 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига
жавобгарнинг асосий қарздан 48 620 365,04 сўм қарзи ва унга
26 457 775,02 сўм пеня ҳисобланганлигини баён этиб, ушбу асосий қарз ва
пеняни жавобгар ҳисобидан ундиришни, тарафлар ўртасида 2024 йил
24 апрелда тузилган 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага
бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 157-моддасининг биринчи қисмига биноан даъвогар ишни
биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг
асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини
кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги
“Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон қарори 13бандининг биринчи даъвогар ИПК 157-моддасинингбиринчи қисмиданазарда
тутилган даъво асосини ёки предметини ўзгартириш, даъво талаблари
миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқидан биринчи инстанция
судида ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар фойдаланиши мумкин.
Учинчи хатбошида даъво талаблари миқдорининг кўпайтирилиши деганда,
даъвогар томонидан даъво аризасида баён қилинган ўша талаб бўйича даъво
суммасининг кўпайтирилиши тушунилади деб тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларининг
миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни
лозим топади.
Суднинг 2025 йил 18 августдаги ажрими билан Муҳаммад
Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Гулистон филиали
(кейинги ўринларда – балансда сақловчи) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Балансда сақловчи иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд
мажлисига келмади.
ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни балансда сақловчи вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгартомонидан ижара шартномасига асосан электрон аукцион
савдолари орқали ижарага олинган бинолар бўйича ижара тўловлари амалга
оширилмаганлиги билдириб, даъво аризани ижара ҳақи ундириш қисмини
қаноатлантириб беришни, даъвонинг шартномани бекор қилиш қисмини
таклиф хати жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи далили мавжуд
эмаслиги сабабли кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг ижара
тўловларини ундириш қисми бўйича даъво талабларини тан олишини, ҳозирги
кунда молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеняни камайтириб беришни, даъво
талабининг шартномани бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни сўради
ва судга ёзма аризалар тақдим қилди.
Олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс-балансда сақловчи
вакили - мактаб директори ўринбосари А.Исаков суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
– ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
2024 йил 23 апрелда ўтказилган электрон онлайн аукцион натижалари
юзасидан 2024 йил 23 апрелда расмийлаштирилган “Электрон онлайн аукцион
натижалари тўғрисида”ги D 1051971-сон баённомага асосан даъвогар
аукцион ғолиби деб топилиб, Гулистон шаҳридаги 2-сон ихтисослаштирилган
мактаб-интернатининг 2/8, 2/9 ва 2/10 бинолари ижарага берилган.
Электрон онлайн аукцион натижалари бўйича расмийлаштирилган
баённомага асосан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 апрелда давлат кўчмас
мулкини ижарага бериш тўғрисида 782053/123-24-сон шартнома (кейинги
ўринларда - шартнома) тузилган.
Шунингдек, мазкур шартномага 2025 йил 13 февралда 241025202626сон қўшимча келишув битими тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи, ижарага олувчига
вақтинча фойдаланиши учун Гулистон шаҳар, Бўстон МФЙ, Гулистон шоҳ
кўчаси
178-уй
манзилида
жойлашган
Гулистон
шаҳар
2-сон
ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2/8, 2/9 ва 2/10 бинолари ижарага
бериладиган 1035,9 кв.м ни 36 ой муддатга ижарага беради.
2024 йил 24 апрель куни тузилган далолатномага кўра, объект ижарага
олувчига топширилган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, ижарага олувчи объектдан
фойдалангани учун ижарага берувчига шартномада келишилган ижара
тўловини белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширади.
Бироқ, ижарага олувчи 2025 йилнинг июнь, июль август ва 10 сентябрь
ҳолатига ҳисобланган ижара тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги
учун ижара тўловларидан 2025 йил 10 сентябрь ҳолатига 48 620 365,04 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг вужудга келган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан шартнома бўйича
48 620 365,04 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан ўз вақтида амалга
оширилмаган тўловлар учун 26 457 775,02сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 9.2-бандида ижарага олувчи ижара тўловини муддати ва
белгиланган миқдорда тўламаганлиги учун, ижарага берувчига ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан ижара ҳақи тўловлари кечиктирилган ойлар учун
26 457 775,02сўм миқдорида пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартномага мувофиқ асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
7 806 851,44сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида 2024 йил
24 апрелда тузилган 782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага
бериш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса,
уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда
тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан
бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина
ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб
олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Шартноманинг 8.4-бандига кўра, шартномани муддатидан олдин бекор
қилишга тарафларнинг келишувига ёки қонунчиликда белгиланган
тартибларда суд қарори билан йўл қўйилади.
Бундан кўринадики, тарафлар шартномани шартнома ва ФКнинг
384-моддасида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда бекор қилиш
масаласини ҳал этиши лозим эди.
Иш ҳужжатларига даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2025 йил
31 майдаги 546/01-05-сон шартнома бекор қилиш тўғрисидаги таклиф хати
илова қилинган бўлиб, бироқ, таклиф хатига уни жавобгарга
топширилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган.
Шу сабабли, юқоридаги таклиф хатини жавобгарга топширилган деб
инобатга олиб бўлмайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар шартномани бекор қилиш учун шартнома ва
ФК 384-моддасида назарда тутилган тартибга риоя қилмаган.
Шу боис суд, даъвогар шартномани бекор қилишда шартнома ва
ФКнинг 384-моддасида белгиланган тартибга риоя қилмаганлиги, шунингдек
жавобгарга юборилган таклиф хати жавобгарга топширилганлигини
тасдиқловчи далиллар йўқлигини инобатга олиб, даъвогар томонидан низони
судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаган деб ҳисоблаб, даъво талабининг
шартномани бекор қилиш қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Олтинчиқисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари жавобгар ва даъвогар зиммасига юкланади.
Бироқ, жавобгар судга ариза тақдим қилиб, иш бўйича суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат
божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига мулкий даъво
талаби бўйича даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (48 620 365,04 +
26 457 775,02 = 75 078 140,06 х 2%=) 1 501 562,80 сўм, номулкий даъво талаби
бўйича БҲМнинг 10 баравари миқдорида (412 000 х 10=) 4 120 000 сўм, жами
5 701 562,80 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А.Исаков”МЧЖ ҳисобидан даъвогар А.Исаковфойдасига
48 620 365,04 сўмасосий қарз, 7 806 851,44сўм пеня ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талабининг ‘zb kist n R s ublik si D vl t ktivl rini b shq rish
g ntligi huzurid gi D vl t mulki b’ ktl rid n s m r li f d l nish m rk zi
Sird r
vil t ududi b shq rm si давлат муассасасива “Y ngi vl d
Int l ktu l
kt bi”МЧЖўртасида 2024 йил 24 апрелда тузилган
782053/123-24-сонли давлат кўчмас мулкини ижарага бериш шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қисми кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Y ngi vl d Int l ktu l
kt bi”МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 5 701 562,80сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов