Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2526/69731 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ASAKA MOTORS INTERNATIONAL
Source ID 6a10727f-de08-4d79-bf56-91a667768b69 Claim ID PDF Hash 2c7d216c539291d2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2526/69731-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 11 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоятҳудудий бошқармасининг жавобгар “ASAKA MOTORS INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамиятидан 4 950 000 000 сўм асосий қарз ва 3 477 842 156,14 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Камалов, Ш.Исроилов (2025 йил 21 апрелдаги 08-26/853-сонли ишончнома асосида) (2025 йил 05 августдаги 08-26/1863-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Ғ.Алимбаев (2025 йил 22 апрелдаги 00184-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар ЎзбекистонРеспубликаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоятҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади), судга ариза билан мурожаат қилиб (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) “ASAKA MOTORS INTERNATIONAL” масъулиятичекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 4 930 000 000сўм асосий қарз ва 3 477 842 156,14 сўмпеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларни бериб, даъво ариза талабларни қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъво талабларига ўз эътирозларини билдириб, оғзаки келишувга асосан ажратилиши керак бўлган ер берилмаганлигини, ажратилган бино ва иншоот қиммат нархда берилганлигини, 11.09.2025 йилда қисман тўлов амалга оширилганлигини, мулк уларга ўз вақтида топширилмаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Судга жавобгар адвокати Ш.Газиев илтимоснома киритиб, қарздорлик ва пеня ҳисоб-китобини ҳисобланиши бўйича экспертиза тайинлаб, иш юритишни тўхтатишни сўраган. Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни тинглаб, жавобгар адвокатининг иш бўйича экспертиза тайинлаш ва иш юритишни тўхтатиш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Суд, судга жавобгар адвокати Ш.Газиевнинг қарздорлик ва пеня ҳисобкитобини ҳисобланиши бўйича экспертиза тайинлаб, иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва бу ҳақда ажрим чиқаришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 17 ноябрда даъвогарга тегишли Сирдарё вилояти Сирдарё тумани, “Ширин МФЙ, Гулистон кўчаси 351-уйда жойлашган умумий ер майдони 39 888 кв.м, бино-иншоотларнинг умумий фойдаланиш майдони 12 195,26 кв.м., қурилиш майдони 11 716,6 кв.м, бўлган собиқ “Экскаватор ва гусеницали техникаларни таъмирлаш заводи” МЧЖнинг бино ва иншоотларини товар моддий қийматликлари билан бирга (транспорт воситаларидан ташқари) сотиш бўйича олди-сотди шартномаси имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи белгиланган биноиншоотларни мулкий мажмуа сифатида мулк ҳуқуқи асосида харид қийматида харидорга сотиш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.1-бандида “мулкий мажмуани сотиб олиш тўловлари 76 255 430 985 сўм 86 тийинни ташкил этиши белгиланган бўлиб, жавобгар мулкни сотиб олиш тўловларини шартнома кучга киргандан бошлаб дастлабки 1 030 430 985,86 сўм тўловни 2023 йил 31 декабрга қадар, қолган тўловларни 2038 йил 3-чорак якунига қадар ҳар чоракда 1 275 000 000 сўмдан, чорак якуни билан кейинги ойнинг 1-санасидан кечиктирмасдан даъвогарга тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.1-бандида шартнома кучга киргандан кейин, “Харидор” томонидан ушбу шартноманинг 3.1-бандидаги сотиб олиш тўловлари дастлабки қисми тўлангандан кейин “Харидор”нинг ёзма мурожаатига асосан 5 (беш) кунлик муддатда “Харидор”га “Мулкий мажмуа”га бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери берилади. Шартноманинг 5.2-бандига кўра давлат ордери берилган кундан 10 кун ичида қабул қилиш топшириш далолатномаси расмийлаштирилиши кўрсатилган. Жавобгар томонидан 2024 йил 22 май кунига қадар даъвогарга шартноманинг 3.1 бандидаги 1 030 430 985 сўмни тўлаб берган. Бироқ жавобгар томонидан дастлабки тўлов кечиктириб тўлаб берилган ва давлат ордери олиш ҳақида мурожаат қилинмаган. Шартнома асосида жавобгар мулкдан фойдаланган ҳолатда, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 сентябрда топшири қабул қилиш далолатномаси имзоланган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмай, 26 .06 .2025 йил кунига қадар 7 405 430 985 сўм қарздорликдан 2 455 430 985 сўм тўлов амалга оширилиб, 4 950 000 000 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 4 950 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. ФК 419-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. ФК 422-моддаси биринчи қисмига кўра, товарни насияга сотиш шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан товарни насияга сотиш шартномасида олди-сотди шартномасининг муҳим шартлари билан бир қаторда товар баҳоси ва миқдори кўрсатилган бўлса, бундай шартнома тузилган ҳисобланади. Мазкур модданинг учинчи қисмида сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва сотилган товарни қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Бироқ, суд мажлиси жараёнида жавобгар томонидан тақдим қилинган маълумотга кўра жавобгар томонидан асосий қарзнинг 1 000 000 000 сўм қисми тўланиб, 3 950 000 000 сўм тўланмаганлиги аниқланди. Асосий қарз ундириш даъво талабининг 1000 000 000 сўм қисми 2025 йил 11 сентябрда даъвогарга тўлов топшириқномаси орқали тўлаб берилган ва бу банк томонидан тасдиқланган. Мавжуд 3 950 000 000 сўм шартнома, тўлов графиги, тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 3 950 000 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни, асосий қарз ундириш талабининг қолган қисмини қанотлантиришдан рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 3 477 842 156,14сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3 бандида сотиб олувчи кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50 % дан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар томонидан кечиктириб тўланган кунлар учун ҳам пеня тўлови ҳисобланган ва пеня ҳисоб-китобини судга тақдим этган. Даъвогарнинг даъво талабидаги пеня ҳисоб-китобини суд ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан 3 477 842 156,14 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг қарздорлик бўйича тўловларни амалга ошираётганлиги инобатга олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 869 000 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 168 556 843,12 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 386-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоятҳудудий бошқармасининг жавобгар “ASAKA MOTORS INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамиятидан 4 950 000 000 сўм асосий қарз ва 3 477 842 156,14 сўмпеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ASAKA MOTORS INTERNATIONAL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 3 950 000 000 сўм асосий қарз, 869 000 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “ASAKA MOTORS INTERNATIONAL” масъулиятичекланган жамиятиҳисобидан 168 556 843,12 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Р. Курбанов