Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4810 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e542a8f4-e8bd-4a9c-bda7-3e83f322da54 Claim ID PDF Hash 43b49ea8c4b657aa... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4810-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил11 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан 259 589 386 сўм қарздорликни ундириш хақидаги иқтисодий ишни Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси (кейинги ўринда жавобгар)дан 259 589 386 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 августдаги ажрими билан низонинг предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.Бироқ даъвогар судга илтимонома киритиб, қарздорлик баратарф этилганилигини, судни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар, даъвогар, Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор қарздорлик бартарф этилганлиги учун даъвони ради сўради. Суд, ишда қатнашувчи даъвогар тушунтиришларини эшитиб, улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида табиий газ етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 16 майь куни1230810688-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиш ва тўловларни муддатида белгиланган нарх бўйича амалга оширишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда-ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 478-моддаси талабига кўра, туташтирилган тармоқ орқали иссиқлик энергияси билан таъминлаш муносабатларига, шунингдек туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан энергия таъминоти шартномаси қоидалари қўлланилади. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномага мувофиқ табиий газ етказиб берилган. Шартноманинг 4.6-бандига кўра, истеъмолчилар ҳар ойнинг 10 санасига қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун ҳисоб-китобни амалга ошириши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларида кўринишича, 2023 йил 01 август ҳолатига 259 589 386 сўмлик табиий газ истеъмол қилинганлиги бўйича жавобгарга юборилган электрон счёт-фактура жавобгар томонидан тўлиқ тасдиқланган ва эътироз билан қайтарилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.14-бандида газни етказиб бериш-қабул қилиш далолатномасини имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчини кўрсатиб ўтилган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмаслиги қайд этилган. Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 25 октябрдаги 4-1202-2404/3277-сонли ҳал қилув қарори билан 205 085 460 сўм газ бўйича қарздорлик ундирилган. Истеъмол қилинган табиий газниг суд қарори билан ундирилмаган қисми259 589 386 сўмлик табиий олинганлиги истеъмол қилинган табиий газ учун электрон счёт-фактуралар жавобгарга юборилган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритганидан кейин, 2025 йил 29 август куни қарздорлик 259 589 386 сўм тўлиқ тўлаб берилган. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 259 589 386 сўм етказиб берилган табиий газ ҳақи тўлиқ тўланганлиги даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талаби қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 5 191 787,72 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдинадан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 333, 468, 478-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 127-129, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан 259 589 386 сўм қарздорликни ундириш хақидагидаъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар - Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан даъвогар - “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар – Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасидан Республика бюджетига 5 191 787,72 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов