Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4811 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI Ответчик / Подсудимый Асалой Маржона
Source ID 5619fe05-33e7-4a59-ba26-001b128c7e81 Claim ID PDF Hash e08932979c67e1dc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4811-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 сентябрь Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамиятининг “Асалой Маржона” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 4 873 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризани тарафлардан,даъвогар вакили П.Захидов (2025 йил 24 июлдаги 06/0745-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Асалой Маржона” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 4 873 сўм пеняни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар фойдаланилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўламасдан келаётганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 05 майдаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра EHNATга уланган ёки олдиндан хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 август ҳолатига 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 4 873 сўм пеня қарздорлик пайдо бўлган. Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогарнинг 13 404 660 сўм асосий қарзни ундириш талаби юқоридагиларга асосан асослидир. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 4 873 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан истеъмолчи етказиб берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз вақтида бажармаганлигини унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувидан келиб чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 4 873 сўм пеня ундириш талабини қисман 2 000 сўмгача камайтириб, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда, жавобгар 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 950 000 сўм пеня даъво талабини қаноатлантирилиши ва даъвонинг қолган қимини рад этишни лозим деб топади. Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 412 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамиятининг “Асалой Маржона” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 4 873 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Асалой Маржона” фермер хўжалиги ҳисобидан: “HUDUDIY ELEKTR TAR OQLARI” акционерлик жамияти фойдасига 13 404 660 сўм асосий қарз, ўз вақтида тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 2 000 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қими қаноатлантиришдан рад этилсин. Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали бир ойлик муддат ичида Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов