Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12474 Дата решения 11.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n G` ll Kl st r Ответчик / Подсудимый Gulist n G` ll Kl st r
Source ID c549bb5d-8b8f-4e6a-9638-e8592cf8673b Claim ID PDF Hash 88ab79c511fb672c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12474-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё ҳудудий бошқармасининг даъвогар Gulist n G` ll Kl st r” АТБ (СТИР Gulist n G` ll Kl st r) манфаатида жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ (СТИР Gulist n G` ll Kl st r) га “Gulist n G` ll Kl st r” АТБ ва “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ўртасида 2024 йил 05 июнда тузилган 21-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида қарз олувчи томонидан кредит маблағлари эвазига олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг қисмлари, лазерли ер текислагични гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – бошқарувчи ўринбосари - А.Амонов (11.02.2025 йилдаги 1-сон ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё ҳудудий бошқармаси (палата) даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АТБ (даъвогар ва/ёки банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Gulist n G` ll Kl st rgl” МЧЖ (жавобгар ва/ёки қарз олувчи) га га “Gulist n G` ll Kl st r” АТБ ва “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ўртасида 2024 йил 05 июнда тузилган 21-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида қарз олувчи томонидан кредит маблағлари эвазига олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг қисмлари, лазерли ер текислагични гаровга қўйиш тўғрисида шартнома тузишга мажбур қилишни сўраган. Палата ва жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Жавобгар даъво аризаси юзасидан ўз муносабатини билдирмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишда даъвогар вакили иштирок этаётганлиги боис, ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанинг даъво аризасини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар банк ва қарз олувчи ўртасида 2024 йил 05 июнда тузилган 21-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) дан келиб чиққан. Кредит шартномаси шартларига асосан банк қарз олувчига лазерли ер текислагич сотиб олиш учун йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан 241 344 196 сўм миқдорда ва шартлар асосида кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағларини ушбу шартномада белгиланган муддатлар ва шартлар асосида фоизлари ва бошқа тўловлар билан бирга тўлаш мажбуриятини олган. Банк кредит шартномасига асосан кредит маблағларини ажратган. Бироқ, жавобгар кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган мажбуриятларини бажармасдан, кредит ҳисобига сотиб олинган бетон ишлаб чиқариш ускуналарини банкка кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этмаган. Кредит шартномаси 5.2-бандига кўра, қарз олувчи кредит таъминоти сифатида кредит суммасининг 70 фоизи, яъни 168 940 937 сўмлик сотиб олинаётган лазерли ер текислагич гаровини тақдим этиш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномасига мувофиқ қарз олувчи кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида тегишли тарзда расмийлаштирилган ушбу кредит шартномада келишилган таъминотни тақдим этиш мажбуриятини олган бўлишига қарамасдан, лазерли ер текислагични банкка гаровга тақдим этмаган. Шу боис, даъвогар лазерли ер текислагични гаровга тақдим этиш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 04 июлда таклиф хати юборган. Мазкур таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, палата жавобгарга даъвогар билан гаров шартномасини тузиш мажбуриятини юклаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмида агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича мажбуриятни бажариш юзасидан кредит таъминотига лазерли ер текислагични гаровга қўйишга жавобгарни мажбурлаш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризалардан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ-91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм этиб белгиланган. Қайд этилганларга кўра суд, палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига номулкий даъво талаб бўйича БҲМнинг 10 баравари (412 000 х 10=) 4 120 000 сўм давлат божи ҳамда даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И ЛД И : Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 15 кунлик муддат ичида “Gulist n G` ll Kl st r” АТБ ва “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ўртасида 2024 йил 05 июнда тузилган 21-сонли кредит шартномасининг таъминоти сифатида “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ томонидан кредит маблағлари эвазига олинган ерни тайёрлаш ва унга ишлов бериш учун бошқа қишлоқ, боғ ёки ўрмон хўжалиги машиналари, уларнинг қисмлари, лазерли ер текислагични гаровга қўйиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “Gulist n G` ll Kl st r” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Gulist n G` ll Kl st r” АТБ ҳисобига 41 200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов