← Назад
Решение #2895561 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12470-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳар
2025 йил 11 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт С.Мирзақулов
(20.06.2025 йилдаги G’ -06/0632-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар “306980240) нинг жавобгар “306980240” МЧЖ (СТИР 306980240)
ҳисобидан 12 949 876 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “306980240” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “306980240” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан
12 949 876 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституция 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон
Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК)
234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 04 мартдаги
050746-сон улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг I бўлимига асосан даъвогар электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун
ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 август ҳолатига истеъмол
қилинган энергия ҳақидан муддати ўтган 12 949 876 сўм қарзи вужудга келган.
Жавобгар истеъмол қилинган электр энергияси учун даъвогар
томонидан
юборилган
электрон
расмийлаштирилган
ҳисобварақфактураларни тасдиқламаган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Даъвогарнинг шартнома бўйича юзага келган қарзни тўлаш тўғрисидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган
энергия ҳақи учун тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
12 949 876 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 12 949 876 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига
биноан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи,
агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни
412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” АЖ
фойдасига
12 949 876
сўм
асосий
қарз
ва
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалар берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов