← Назад
Решение #2895569 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 41 | — | law | |
| Кодекс | 95 | — | code_article | |
| ги Кодекс | 79 | — | code_article | |
| Кодекс | 65 | — | code_article | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4817-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновкотиблигида, даъвогар Сирдарё вилоят
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “GEO
HEXRA GAZ SERVIS”масъулияти чекланган жамиятидан 19 371 548 сўм
компенсация тўловини ундириш, тўғрисидаги даъво аризаси ва илова
қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили И.Холматов,(2025 йил 2 сентябрдаги
01-01/7-3522-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Шерқулов
(2025 йил 03 сентябрдаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди) “GEO HEXRA
GAZ SERVIS” МЧЖ (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
19 371 548 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Судда иштирок этган жавобгар вакили корхонанинг иқтисодий
жиҳатдан қийин аҳволда эканлиги учун қарздорликни ўз вақтида тўлай
олинмаганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини
камайтиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда қатнашувчи тараф
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатлари
ва
суд
муҳокамасидан
аниқланишича,
даъвогарнинг 2025 йил 16 апрелдаги 127-х/с-сон буйруғига асосан, Сирдарё
вилояти, Сирдарё туманида жойлашган жавобгарфаолиятида белгиланган
дастур асосида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан текшириш
ўтказилган.
Текширишда аниқланиши-ча, жамиятнинг амалга ошираётган фаолият
тури махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
томонидан “нефт, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ва газ конденцатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда
реализация қилиш фаолияти учун” 24.01.2020 йил лицензия берилган.
Лицензиянинг амал қилиш муддати мавжуд.
Жамиятнинг амалга ошираётган фаолият тури атроф табиий муҳитга
таъсир кўрсатиш даражасига кўра паст даражада хавфли обьект ҳисобланади.
Амалга оширилаётган фаолият турининг атроф муҳитга таъсири баҳоланиб,
Жамият томонидан атмосфера ҳавосига “Ташламанинг чекланган миқдори”
(ПДВ) меъёрий ҳужжати ишлаб чиқилган. Сирдарё вилояти давлат экологик
экспертиза маркази ДУК томонидан мазкур лойиҳа ҳужжатига 14.08.2020 йил
10/312-сонли давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси берилган.
Амал қилиш муддати 14.08.2025 йилгача.
Иш фаолиятида текширишда жавобгар 1 дона Компрессор қурилмаси,
4 дона газ тарқатиш қурилмаларидан фойдаланиб келинганлиги, амалга
ошираётган фаолият тури атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш даражасига
кўра паст даражада хавфи объект ҳисобланиши ва атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаганлиги, бу билан
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси талаби
ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги”
Кодекснинг 95-моддаси талаблари бузилишига сабаб бўлганлиги аниқланган.
Жавобгарнинг атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи асосий бўлимлар
Жамиятда иш фаолиятида 1 дона Компрессор қурилмаси, 4 дона газ тарқатиш
қурилмалари ҳисобланади. Лойиҳа ҳужжатига кўра мазкур фаолиятни амалга
ошириш жараёнида атмосфера ҳавосига йилига 3 турдаги жами 107,19 тонна
ташлама ташланади. Атмосферага ташланадиган ифлослантирувчи моддалар
таркиби 1) метан 107,19 тн/й, 2) олтингугрт водород 0,00295 тн/й, одорант
0.0053 тн.ни ташкил этади.
Бироқ жавобгар томонидан мазкур турдаги ўлчов ишлари амалга
оширилмаган ҳамда давлат экологик экспертизасининг талаби бажарилмаган.
Давлат экологик экспертизасининг талабига кўра жамият фаолияти
давомида атмосфера ҳавосига таъсири камайтириш мақсадида санитария
ҳимоя зонасини ташкил этиши лозим. Мазкур санитария ҳимоя зонасида турли
ҳилдаги манзарали дарахтларни экиш ва парваришлаш ҳисобига атрофга
тарқалаётган қаттиқ ва газсимон ташламалар ушлаб қолинади.
Жавобгар компрессор биносининг орқа қисмида авариявий ташлама
мавжуд бўлиб, ушбу ташламадан нефт маҳсулоти қолдиқларининг пуркаб
чиқарилиши натижасида ер рельефи нефт маҳсулоти билан ифлосланишига
олиб келган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ер тўғрисида”ги
Кодекснинг 79-моддаси талаби бузилган. Ўзбекистон Республикаси
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” Кодекснинг 65-моддаси билан 4-қисми
билан жавобгарликка сабаб бўлган.
Лойиҳа ҳужжатига кўра жамиятнинг фаолиятини натижасида 9 хил
турдаги чиқиндилар таркибидан иборат йилига 66,853 тн/й миқдордаги
чиқиндилар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган чиқиндиларнинг асосий қисмини
маиший қаттиқ ҳамда ҳудудни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндилар саналиб
уларнинг умумий миқдори 13,695 тн.ни ташкил қилади.
Текшириш жараёнида атмосфера ҳавосига чиқарилган ташламалар
миқдори кўриб чиқилди. Жамият томонидан ўтган даврларда атроф-муҳитни
ифлослантирганлиги учун компенсация ҳисоботларида атмосфера ҳавосига
ташламалар миқдори кўрсатилган. Аммо текшириш жараёнида олинган
маълумотларга асосан ўрганилганида 2022 йилда 17 542,9 м.куб, 2023 йилда
11 153,8 м.куб, ҳажмдаги газнинг табиий йўқотилиши ҳисоботларда
кўрсатилмаганлиги аниқланган.
Жамиятда ҳосил бўлган маиший чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК билан
ўзаро шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонига олиб чиқиб
кетилиши белгиланган. Лекин жамият томонидан бошқа турдаги ҳамда саноат
чиқиндиларининг утилизациясига боғлиқ ҳужжатлар тақдим қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 34-моддасида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, оқова
оқизганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация
тўловларини амалга оширишлари белгилаб берилган.
Компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб
берилган.
Мазкур Низомнинг 25-банди иккинчи хатбошида “Компенсация
тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга
оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати
аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ
бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу
Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади” деб
кўрсатилган.
Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгарнинг ўтган
даврлардаги компенсация ҳисоботлари кўриб қайта ўрганиб чиқилган ва
жавобгарга қўшимча равишда 19 371 548 сўм компенсация тўлови
ҳисобланган.
Суд ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари ва тарафлар ўртасида
атроф муҳитни ифлослантирганлиги учун компенсация тўловлари ўзаро
тарафлар ўртасидаги тузилган далолатномаорқали ҳам ўз исботини топган деб
ҳисоблаб,даъво талабининг 19 371 548 сўм компенсация тўлови ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қи л д и:
Даъво тўлиқ қанотлантирилсин.
Жавобгар “GEO
HEXRA GAZ SERVIS”масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш бошқармаси фойдасига 19 371 548 сўм компенсация тўлови ва 41 200
сўм почта харажатини ундирилсин.
Жавобгар “GEO
HEXRA GAZ SERVIS”масъулияти чекланган
жамиятидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан, у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда
кассация шикояти берилиши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов