Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/12535 Дата решения 09.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c4a6b813-2eb1-4630-ab21-c416bebae8f8 Claim ID PDF Hash f1c6810b35f26a63... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
амда ФКнинг 326-моддаси амда ФК 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12535-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 09 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – раҳбар С.Тагаев иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР t) манфаатида жавобгар “t” МЧЖ (СТИР _________) ҳисобидан 75 501 440 сўм асосий қарз, 15 100 288 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “t ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки ижрочи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки буюртмачи) ҳисобидан 75 501 440 сўм асосий қарз, 15 100 288 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади. Жавобгар судга даъво аризасига нисбатан муносабатини билдирмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК) нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судмажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанинг даъво талабини қувватлаб, даъво аризасидаги важларини такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилинингтушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда — ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2024 йил 09 февралда тузилган 03-сонли (кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.1-бандига асосан ижрочи буюртмачига “лентаполиэтилетерефтальная 16х1,18” маҳсулоти (кейинги ўринларда маҳсулот)ни етказиб бериш, буюртмачи етказиб берилган маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, жавобгар маҳсулотлар учун олдиндан 100% тўловни амалга оширади. Тарафлар ўртасида 2024 йилнинг 06 майдаги 13-сонли электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактураларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами 75 411 840 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 75 411 840 сўм қарз тўлаб берилмаган. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар суд муҳокамасига келмади, маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Суд муҳокамаси давомида тарафлар ўртасида тузилган электрон тарзда тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 75 411 840 сўмни ташкил этиши аниқланди. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 75 411 840 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни, қолган (75 501 440 - 75 411 840 =) 89 600 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун 15 100 288 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 6.2-бандида сотиб олувчи етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун сотувчига 0,1% миқдорида, бироқ тўлов муддати кечиктирилган қарзнинг 20 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан 2024 йил 06 октябрдан бошлаб, 2025 йил 21 августга қадар бўлган давр учун тўлов муддати кечиктирилган қарзнинг 20 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланган. Бироқ, асосий қарз ундириш даъво талабининг 74 411 840 сўм қисми асосли деб топилганлиги, мазкур ҳолатда ушбу сумманинг 20 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисоблаб бўлмаслигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини 15 082 368 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб, қолган 17 920 сўм қисмини шартнома шартларига кўра асоссиз бўлганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришлар ҳамда ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига салбий таъсир қилиш даражасини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни 7 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб ҳисобланганлиги боис, суд харажатлари жавобгар ва даъвогар зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман асосли деб топилганлиги сабабли, ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси (89 600+17 920=)107 520сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 150,40 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси (75 411 840 +15 082 368=)90 494 208сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 809 884,16 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 75 411 840 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 1 809 884,16 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Y n Z min vr l st” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига 2 150,40 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов