← Назад
Решение #2895642 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3626-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 09 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Ховос туман
йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасасига нисбатан 199.578.345 сўм
миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Бобобеков (ишончнома
асосида), жавобгар вакили А.Бурханов (ишончнома асосида), Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар «Ховос туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда - Жавобгар)
ҳисобидан 199.578.345 сўм миқдоридаги табиий газ ҳақи (қарздорлик)ни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан жавобгар томонидан
шартномада белгиланган истеъмол қилинган табиий газ учун тўловлар ўз вақтида
амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокуратура вакили даъвогарнинг даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан истеъмол қилинган табиий газ
учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлигини билдириб, даъво аризани
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “ғазначилик бошқармаси” деб юритилади) ва Сирдарё
вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “молия
бошқармаси” деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб
қилинган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган ғазначилик бошқармаси ва молия бошқармаси суд мажлисига келмади,
шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни ғазначилик бошқармаси ва молия бошқармасининг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, етказиб берувчи ва жавобгар ўртасида
табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида
2025 йил 16 январдаги 1230810688-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома
деб юритилади) тузилган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома тегишли ғазначилик органларида рўйхатга
олинган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра таъминотчи газ тармоқлари орқали
жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни
қабул қилиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга газ тармоқлари орқали
табиий газни етказиб берган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 01 август ҳолатига етказиб берилган
табиий газ учун муддати ўтган 199.578.345 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шарт нома бўйича юзага келган қарздорликни
бартараф этиш тўғрисида тегишли талабномалар юборилган, лекин жавобгар
даъвогар томонидан юборилган талабномани ижросиз қолдириб, ушбу
қарздорликни бартараф этмаган.
Натижада, даъвогар етказиб берилган табиий газ ҳақини ундириш учун судга
даъво ариза билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд
мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Суд муҳокамаси мобайнида жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажарилмаганлиги шартнома, ҳисоб-фактуралар нусхалари, тўлов
топшириқномалари, тарафлар ўртасидаги солиштирма далолатнома, талабнома ва
бошқа бухгалтерияга оид ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 199.578.345 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда
даъво аризасида сўралган талабни қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юкланади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамиятининг даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси
ҳисобидан даъвогар “HUDUDG ZT ’MIN T” акциядорлик жамияти фойдасига
199.578.345 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 41.200 сўм
миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Ховос туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси
ҳисобидан Республика бюджетига 3.991.567 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов