← Назад
Решение #2895648 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12518-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 09 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош ҳисобчи
С.Назарқулов (09.09.2025 йилдаги 09/08-01И-сон ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “306980240” МЧЖ (СТИР 306980240)нинг жавобгар
“306980240” МЧЖ (СТИР 306980240) ҳисобидан 12 280 500 сўм асосий қарз
ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “306980240” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки
етказиб берувчи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “306980240” МЧЖ (кейинги
ўринларда – жавобгар ва/ёки сотиб олувчи) ҳисобидан 12 280 500 сўм асосий
қарз ва суд харажатини ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган жавобгар
суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра,
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
23 сентябрдаги 24-сонли ва 2025 йил 01 январдаги 15-сонли “Автотранспорт
воситаларига сиқилган (метан) табиий газ етказиб бериш” тўғрисидаги
шартнома (кейинги ўринларда — шартнома)лардан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга
топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларга кўра, етказиб берувчи газ тўлдирувчи компрессор станциялари
(АГТКШ) орқали сиқилган табиий газ (метан) ни сотиб олувчининг транспорт
воситаларига етказиб бериш мажбуриятини, сотиб олувчи эса газ тўлдирувчи
компрессор станциялари (АГТКШ) орқали сиқилган табиий газ (метан) ни
қабул қилиб олади ва ўз вақтида тўловларни амалга оширади.
Шартномаларга кўра, сотиб олувчи сиқилган табиий газ (метан)нинг
бир ойлик истеъмол ҳажмига асосан етказиб берувчи томонидан ҳисобфактура ва солиштирма далолатнома тақдим қилингандан сўнг тўловни амалга
оширади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
сиқилган табиий газ (метан) жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва
тарафлар ўртасидаги электрон тарзда расмийлаштирилган 12 280 500 сўмлик
ҳисоб-фактуралар билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг 2025 йил 18 июндаги қарздорликни қоплаб бериш
тўғрисидаги 06/18-01х-сон огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Жавобгар даъвогардан қабул қилиб олган сиқилган табиий газ (метан)
дан қарздорликнинг12 280 500 сўмлик қисми бўйича тўловларни амалга
оширмаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 12 280 500 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги
ПФ - 91-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2025 йил 01 августдан 412 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм
давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “306980240” МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “306980240” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “306980240” МЧЖ
фойдасига 12 280 500сўм асосий қарз, 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов