← Назад
Решение #2895655 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| Кодекс | 437 | — | code_article | |
| Кодекс | 449 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Кодекс | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4805-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 09 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, Сайхунобод туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг “Муҳаммаджон ўғли
Мусо” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “Оқолтин дон маҳсулотлари”
акциядорлик жамиятидан 205 388 762,54 сўм асосий қарз ва 32 862 202 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар раҳбари М.Уракбоев иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сайхунобод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши (бундан кейинги матнларда “Кенгаш” деб юритилди)нинг
“Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилди) манфаатида жавобгар “Оқолтин дон маҳсулотлари”
акциядорлик жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилди)дан 205 388 762,54 сўм асосий қарз ва 32 862 202 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
Кенгаш, жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида Кенгаш, жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида даъвогар раҳбари тарафлар ўртасида тузилган
шартнома бўйича қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини, қарздорлик
“Бошоқли дон харид қилиш бўйича” фьючерс шартномаси юзасидан келиб
чиққанлигини, даъво аризасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2025 йил 30 майдаги 345-сонли Қарорининг 4-бандида давлат
ресурсларига харид қилинадиган буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда
топширилган буғдой учун буғдой топширилган кундан бошлаб икки ҳафта
муддатда дастлабки тўловларни ҳисоб-китоб қилиш белгиланса-да,
топширилган буғдой ҳақи тўлиқ тўланмаётганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Аввалги суд мажлисида жавобгар вакили қарздорликни тан олиб,
даъвогар судга даъво аризаси киритилмасдан олдин 3 400 000 сўм, даъво
аризаси киритилганидан кейин 180 694 990 сўм пул маблағи 20.08.2025 йилда
тўлаб берилганлигини, жамият иқтисодий аҳволини ҳисобга олиб пеня
ундириш талабини рад этишни сўраган.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб,
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, даъво аризаси юзасидан важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 1 июнда “товарбуғдой олди сотди” шартномаси имзоланган.
Шартномага кўра даъвогар 2025 йил ғалла ҳосилидан 85.9 тонна буғдой
маҳсулоти етказиб етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида маҳсулотларни
қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъво ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда 16.07.2025 йил
ҳолатига тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатномага кўра,
даъвогар томонидан, қабул қилинган маҳсулотнинг тўлаб берилмаган қиймати
205 388 762,54 сўмни ташкил этган.
Фуқаролик
кодексининг
465-моддасига
кўра
контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Кодекснинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Кодекснинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 йил
ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор
таъминлаш чора-тақдирлари тўғрисида”ги 2025 йил 31 майдаги 345-сонли
Қарори қабул қилинган.
Мазкур қарорининг 4-бандида давлат ресурсларига харид қилинадиган
буғдой учун тўловлар дастлабки босқичда буғдой топширилган кундан
бошлаб икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус
ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан 2025 йил ҳосили бўйича буғдой топширилган
кундан бошлаб икки ҳафта муддатда жавобгарга топширилган маҳсулот ҳақи
тўлиқ тўлаб берилмаган. Натижада 205 388 762,54 сўм даъвогарнинг жавобгар
олдида қарздорлиги келиб чиққан.
Бироқ даъвогар судга даъво аризаси киритмасдан олдин 3 400 000 сўм,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилгандан кейин 180 694 990 сўм пул
маблағи 20.08.2025 йилда тўлаб берилган. Натижада 21 293 772,54 сўм
қарздорлик тўланмай қолган.
Суд, даъвонинг асосий қарзни ундириш талаби тақдим этилган
ҳужжатлар ва суд муҳокамасида даъвогар ҳамда жавобгар вакилларининг
тушунтиришлари ҳамда тарафлар ўртасида қарздорликни тасдиқловчи
солиштирма далолатнома билан ҳам қисман ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб,
даъво талабининг асосий қарзни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 21 293 772,54 сўм ундиришни, қолган даъво
талабини қаноатлантиришдан рад этишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъво талабида жавобгардан тўловлар ўз вақтида
тўланмаганлиги учун 32 862 202 сўм пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида тайёрловчи
хўжаликка маҳсулот учун тўловларни ўтказиб юборилган муддати учун,
кечиктирилган ҳар бир кунга 0.4 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши, бироқ
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортмаган миқдорда пеня
ҳисобланиши белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки
шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси
неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг
биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Кодекснинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Даъвогар томонидан буғдой топширилган кун 30.06.2025 йилдан
40 кунга 0.4 фоиздан ҳар бир кун учун 821 555, 05 сўмдан 32 862 202 сўм пеня
ҳисоблаган. Ҳолбуки буғдой топширилган кундан 30.06.2025 йилдан икки
ҳафта ичида қарздорлик тўланмаганлиги учун даъво аризаси киритилган
14.08.2025 йилга қадар 30 кунга пеня ҳисобланиши лозим эди. Жавобгар
томонидан 24.07.2025 йилда 3 400 000 сўм қарздорлик тўлаб берилган. Ушбу
қарздорликнинг кечиккан кунлари учун 9 кунга 0,4 фоиздан 12 240 сўм, қолган
201 988 762,54 сўмнинг кечиккан кунлари 30 кунга 0,4 фоиздан 24 238 500
сўм жами 24 250 740 сўм пеня сўралиши лозим эди. Даъво талабининг
8 611 462 сўм қисми асосиздир.
Ушбу асосларга кўра суд, иқтисодий иш бўйича мажбуриятларни
бажарилиши давомида юзага келган низо бўйича, 24 238 500 пеня ундириш
қисми асосли бўлганлиги учун 24 238 500 ундириш талабини қаноатлантириб,
пеня ундириш талабини қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни
лозим топади.
Суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 21 293 772,54 сўм асосий қарз, 24 250 740 сўм пеня ва 41 200 сўм
почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
118-моддасига асосан даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига
мутаносиб равишда, суд жавобгардан 4 524 790,06 сўм давлат божи тўловини
Республика бюджетига ундиришни, қаноатлантириш рад этилган қисми
бўйича 240 229,24 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклаб, Кенгаш
киритилган даъво аризалар бўйича давлат божидан озод қилинганлиги учун
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л д и:
Кенгашининг “Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги манфаатида
жавобгар “Оқолтин дон маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан
205 388 762,54 сўм асосий қарз ва32 862 202 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Муҳаммаджон ўғли Мусо” фермер хўжалиги фойдасига “Оқолтин дон
маҳсулотлари” акциядорлик жамиятидан 21 293 772,54 сўм асосий
қарз, 24 250 740сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Оқолтин
дон
маҳсулотлари”
акциядорлик
жамиятидан
4 524 790,06
сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига
ундирилсин.Қолган давлат божи тўлови ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан, у қонуний кучга киргач, бир ой муддат ичида
Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти, олти ойлик муддатда кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов