← Назад
Решение #2895658 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/12544-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 09 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсупов даъвогар
“K RIN
S ND R
X
K R”
МЧЖ
жавобгар
“Y NGIY R
GR KI Y I
Y
IN I” МЧЖ ҳисобидан 2 208 000 сўм асосий қарз
ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “K RIN
S ND R
X
K R” МЧЖ тугатиш
бошқарувчиси (матнда кейинги ўринларда даъвогар ёки тугатиш бошқарувчиси
деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Y NGIY R GR KI Y I
Y
IN I”
МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 208 000
сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига
кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Суд иш кўриш кунига қадар жавобгар томонидан қарздорликка нисбатан
хеч қандай эътироз келиб тушмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарнинг
ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг айланмаси ўрганилган вақтда даъвогар
томонидан жавобгарга 2023 йил 5 октябрдаги 12/8-сонли шартнома бўйича 2023
йил октябрь-ноябрь ойларида расмийлаштирилган 111/85, 111/86, 111/87-сонли
ҳисобварақ фактуралар билан 292 208 000 сўмлик маҳсулот берилганлиги ҳамда
жавобгар томонидан 290 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги
аниқланган ҳамда қолдиқ 2 208 000 сўм қисмини тўлаб беришни сўраб
даъвогарнинг жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз
қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Суд
юқоридагиларга
асосан
асосий
қарздорликни
тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси
Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 69-72, 118,176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Y NGIY R
GR KI Y I
Y
IN I” МЧЖ
ҳисобидан даъвогар “K RIN
S ND R X
K R” МЧЖ фойдасига
2 208 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Y NGIY R
GR KI Y I
Y
IN I” МЧЖ
ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
И.А. Юсупов