Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3635 Дата решения 09.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый ME N TK S G B R K
Source ID ae0fb84f-6362-4d7a-be0a-fe415f8edc60 Claim ID PDF Hash 24ca00321c522276... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3635-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани сентябрь 2025 йил 09 Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ишончли вакили Н.Жавбасаров (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар "ME N TK S G B R K " фермер хўжалиги ҳисобидан 13.085.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 1.187.000 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Даъвогар) манфаатида Оқолтин туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар "ME N TK S G B R K " фермер хўжалиги (бундан буён матнда Жавобгар) ҳисобидан 13.085.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 1.187.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Палата суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни ёзма равишда сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар бугунги кун ҳолатига мазкур қарздорлик бартараф этилмаганлигини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъво аризада қайд қилинган тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит шартномаси деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-1.5-бандларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида тадбиркорлик фаолияти учун 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан, 60 ой муддатга шартномада келишилган миқдорида кредит ажратилган. Кредит шартномасининг 5.5-бандига кўра жавобгар томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини бажармасдан келган. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг оғзаки ва ёзма равишда берган огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган. Бундан ташқари, палата даъвогар манфаатида киритган даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1.187.000 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги ва мазкур модда иккинчи қисмига кўра, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 200.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис суд, мазкур иқтисодий иш бўйича суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "ME N TK S G B R K " фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 13.085.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 200.000 сўм миқдорида пеня ҳамда олдиндан 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Республика бюджетига жавобгар "ME N TK S G B R K " фермер хўжалиги ҳисобидан 412.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган тартибда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов