Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2521/69572 Дата решения 08.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение GL UR S I S Ответчик / Подсудимый LYU N V I IY R
Source ID 0274f992-3263-4e6e-841a-356bff0c007e Claim ID PDF Hash 4406b7fd8b101e75... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2521/69572-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 8 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили С.Абдухамидов (2025 йил 27 июндаги 017/9-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “GL UR S I S” маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар “LYU N V I IY R ‘K VI ” ЯТТ ҳисобидан 38 005 000 сўм асосий қарз ва 7 000 000 сўм адвокатлик хизматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “GL UR S I S” маъсулияти чекланган жамияти (даъвогар/ижрочи)Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “LYU N V I IY R ‘K VI ” ЯТТ (жавобгар/буюртмачи) ҳисобидан 38 005 000 сўм асосий қарз ва 7 000 000 сўм адвокатлик хизматини ундиришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ёзма фикрнома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб даъвони қаноатлантиришни сўради. Ўтган суд мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги, маҳсулотлар олинмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад қилишни сўраган. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (ФК) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чикади. Ишдаги хужжатлардан кўринишича, 2024 йил 6 августдаги 1666-сонли олди-сотди шартномаси (шартнома) бўйича тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Аниқланишича, шартнома даъвогар томонидан электрон шаклда имзоланиб, бироқ жавобгар томонидан имзоланмаган. Мазкур, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 9 турдаги жами 200 000 000 сўмлик маҳсулотлар етказилганлиги ҳақидаги 2024 йил 12 сентябрдаги 2897-сонли ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиб, юборилган. Аммо, ушбу ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилмаган. Даъвогар томонидан тузилган ва бир томонлама тасдиқланган 2025 йил 23 июлдаги солиштирма-далолатномага кўра, 2025 йил 15 июлда жами 200 000 000 сўмлик маҳсулотларнинг 161 995 000 сўмлик қисми даъвогарга қайтарилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 38 005 000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 38 005 000 сўм асосий қарз ва 7 000 000 сўм адвокатлик хизматини ундиришни сўраган. Гарчи, даъвогар мазкур даъво аризасида жавобгарга 1666-сонли шартнома бўйича 200 000 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, қарздорлик 38 005 000 сўмни ташкил этиши, 2024 йил 12 сентябрдаги 2897-сонли ҳисобварақ-фактурани шартнома сифатида инобатга олиш ҳақида важлар келтирган бўлса-да, бироқ даъвогар шартноманинг тарафлар томонидан тасдиқланган аслини, маҳсулотни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олинганлиги тасдиқловчи ҳужжатларни, юк хатлари, шунингдек 161 995 000 сўмлик маҳсулотларни қайтариб олиб кетилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилмади. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Иш ҳужжатларида мавжуд 2024 йил 12 сентябрдаги 2897-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар (буюртмачи) томонидан тасдиқланмаганлини боис, ушбу ҳужжатни шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи далил деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 611-бандида товар-моддий бойликлар юклаб жўнатиш билан бир вақтда реализация қилинган ҳолларда, электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура электрон тасдиқлагандан сўнг электрон ҳужжат айланиш тизими томонидан автоматик тарзда QR-коди бириктирилиб, иштирокчиларга юборилиши ва расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура иштирокчиларнинг шахсий кабинетида акс этиши, юкни етказиб берувчи масъул шахс юкни олганда ва етказиб берганда, юк олувчи эса юк ташиш жараёни якунланганда ўз электрон рақамли имзолари билан тасдиқлаши ёки юкни олиш жараёнида аниқ сабаби кўрсатилган ҳолда электрон товар-транспорт юк хатини рад этиши мумкинлиги, 63-бандининг учинчи хатбошисида ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги кўрсатилган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд шартнома жавобгар томонидан имзоланмаганлиги, даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатларни инобатга олиб, даъвонинг асосий қарз ва адвокат хизмати ундириш талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини асосли деб топилмаганлиги, суд харажатлари даъвогар томонидан олдиндан қисман тўланганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ даъвогар зиммасига юклашни, олдиндан тўланган 760 100 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 140 000 сўм давлат божи, олдиндан тўлаб Гулистон туманлараро иқтисодий суди ҳисобига 37 500 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “GL UR S I S” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 140 000 сўм давлат божи; - Гулистон туманлараро иқтисодий суди ҳисобига 37 500 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Даъвогар “GL UR S I S” маъсулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган 760 100 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков