← Назад
Решение #2895672 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3677-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 08 сентябрь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармасининг жавобгар «АЛП ЖАМОЛ»
фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар «ҲАКИМБЕК МУҲИДДИН ХАМКОР»
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 189.766.993 сўм асосий қарз ва 24.095.779 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни
даъвогар вакили О.Турдиев (ишончнома асосида) иштирокида Оқолтин туманлараро
иқтисодий судида биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”
деб юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти
худудий бошқармаси (кейинги матнларда “Палата” деб юритилади) судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «АЛП ЖАМОЛ» фермер хўжалиги (кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгар «ҲАКИМБЕК
МУҲИДДИН ХАМКОР» МЧЖ (кейинги матнларда “қўшимча жавобгар” деб
юритилади)дан солидар тартибда 189.766.993 сўм асосий қарз ва 24.095.779 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Палата суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни ёзма равишда
сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар ва қўшимча жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар ва
қўшимча жавобгар вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони талабини
қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома бўйича зиммасига олган мажбурият
бажарилмаганлигини ва бунинг натижасида лизинг тўловлари бўйича қарздорлик
қопланмаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган давъогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва “Боёвут техно кластер” МЧЖ
ўртасида 2020 йидл 10 апрелда тузилган (ишда мавжуд) лизинг шартномаларига
асосан жавобгарга қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга етказиб берилган.
Сўнгра, даъвогар, жавобгар ва “Боёвут техно кластер” МЧЖ ўртасидаги
2025 йил 25 июндаги лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномага асосан жавобгар «АЛП
ЖАМОЛ» фермер хўжалиги фойдасига воз кечган.
Қўшимча жавобгар «ҲАКИМБЕК МУҲИДДИН ХАМКОР» МЧЖ тегишли
(ишда мавжуд) кафиллик шартномалари бўйича лизинг шартномаси муддати
тугагунга қадар кафиллик шартномасини тақдим этган ва солидар тартибда
жавобгар бўлиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини олиб
берган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан, лизинг тўловлари ўз вақтида тўланмаган.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақидаги 2025
йил 04 июлда юборилган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йилнинг 30 июнь куни
ҳолатига 189.766.993 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд хужжатлар, шартнома, техникани қабул қилиш
ва топшириш далолатномаси, лизинг тўловларининг ҳисоби ва тўлов жадвали ҳамда
бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, молмулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда
сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича
бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Ушбу ҳолат ишдаги тарафлар вакилларининг оғзаки тушунтиришлари,
лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда 189.766.993сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб топиб,
асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар лизинг шартномасига асосан тўлов муддатининг
кечиктирилган кун учун 0.4 фоиздан ҳисоблаб, кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 24.095.779 сўм миқдорида пеня ундиришни
сўраган.
Лизинг шартномасининг 8.3 бандида лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлайди деб белгиланган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги
қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади,
қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда
тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка
жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб
юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун
мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган
неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги
фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини
қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан 3.500.000 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги
белгиланган.
Шунга асосан ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи
ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 4.277.255,44 сўм давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “ `Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармасининг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «АЛП ЖАМОЛ» фермер хўжалиги ва «ҲАКИМБЕК
МУҲИДДИН ХАМКОР» МЧЖдан солидар тартибда даъвогар “ `Z GR LIZING”
акциядорлик жамияти фойдасига 189.766.993 сўм асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня ва
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «АЛП ЖАМОЛ» фермер хўжалигидан Республика бюджетига
4.277.255,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция ёки касация тартибида шикоят келтириши
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов