Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/12516 Дата решения 08.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Z GR LIZING Ответчик / Подсудимый Y NGI Y LIK K R
Source ID 1938692f-89d3-4851-940d-313f3fdb6bb2 Claim ID PDF Hash 91c59a406d02773c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 587-моддаси ФКнинг 587 law
ФКнинг 597-моддаси ФКнинг 597 law
онуни 22-моддаси онуни 22 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12516-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 8 сентябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Аликулова (2023 йил 4 январдаги 11-06/19-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ 'Z GR LIZING” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Y NGI Y LIK K R” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда 70 972 093 сўм асосий қарз ва 7 948 874 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар “ ’Z GR LIZING” акциядорлик жамияти (даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар “Y NGI Y LIK K R” фермер хўжалиги (жавобгар) ва қўшимча жавобгар “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги (қўшимча) ҳисобидан солидар тартибда 70 972 093 сўм асосий қарз ва 7 948 874 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар ва қўшимча жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келаётганлиги, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан тўлов бўлмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 15 февралда тузилган 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномаси (лизинг шартномаси)дан, шунингдек даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2023 йил 15 февралда тузилган 23/15-сонли кафиллик шартномаси (кафиллик шартномаси)дан келиб чиққан. ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаси ва қўшимча келишувга асосан даъвогар 1 дона “Вектор 410” ғалла ўриш комбайни жавобгарнинг буюртмасига асосан лизинг шартлари асосида жавобгарга бериши, жавобгар эса лизинг шартномаси шартлари асосида техникадан фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзга қабул қилиш мажбуриятини олган. Ушбу 1 дона “Вектор 410” ғалла ўриш комбайни 2023 йил 12 декабрда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан даъвогар томонидан жавобгарга бут ҳолда топширилган. Лизинг тўловлари лизинг шартномасининг 1-иловасида кўрсатилган тўлов графиги асосида дифференциал усулида ҳисобланиши ва техника жавобгарга топширилган кундан бошлаб, ҳар чорак учун ҳисобланиб, чоракнинг охирги иш кунигача бўлган муддатда тўлаб бериши белгиланган. ФКнинг 597-моддаси биринчи қисмига мувофиқ агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт. Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуни 22-моддаси биринч қисмига биноан лизинг тўловлари лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади. ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293-моддасига биноан қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича жавобгар ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогар олдида солидар (баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олган ва 1.2-бандига асосан кафиллик суммаси 1 500 000 000 сўмни ташкил этган ҳамда кафиллик шартномасининг 3.3-бандига кўра эса, қўшимча жавобгар лизинг шартномаси бўйича юзага келган қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи томонидан тан олинган пеня (ва жарима)ни, суд харажатларини тўлаш, лизинг берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарлари қоплаш мажбуриятини олган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгарни лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, аммо ушбу мурожаатлар жавобгарлар томонидан натижасиз қолдирилган. Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича 2025 йил 30 июнь ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида 70 972 093 сўм муддати ўтган қарздорлиги юзага келганлиги, жавобгар ва қўшимча жавобгар томонидан ушбу қарздорлик палата томонидан судга даъво ариза берилгунига қадар ҳамда суд муҳокамаси давомида қопланмаганлиги аниқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартномалар, далолатномалар, лизинг тўловларининг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра суд, палатанинг жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 70 972 093 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари палата жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 948 874 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган қайта лизинг шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган, аммо жавобгар томонидан лизинг тўловлари ўз муддатида амалга оширилмаган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига 7 948 874 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблайди. Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 7 948 874 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашлиги белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари асосли деб топилганлигини инобатга олиб, жавобгар ва қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда жами даъво баҳоси 78 920 967 сўмнинг 2 фоизи, 1 578 419,34 сўм давлат божини республика бюджетига ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Y NGI Y LIK K R” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибдадаъвогар “ 'Z GR LIZING” акциядорлик жамияти фойдасига 70 972 093 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Y NGI Y LIK K R” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар “FIRD VS D L F YZI” фермер хўжалиги ҳисобидан солидар тартибда Республика бюджетига 1 578 419,34 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков