← Назад
Решение #2895686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3676-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 08 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг жавобгар «ЯНГИЕР
ТРАНС ФАЙЗ СЕРВИС» масулияти чекланган жамияти ҳисобидан 88.205.626
сўм асосий қарз ва 15.972.508,26 сўм пеняундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Худойбердиев
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Э.Сулаймонов (ишончнома
асосида)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (кейинги
ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ЯНГИЕР ТРАНС ФАЙЗ СЕРВИС» масулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади) ҳисобидан
88.205.626 сўм асосий қарз ва 15.972.508,26 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза суд
киритилишида
базадаги
нотўғри
ҳисоб-китоблар
сабабли
англашилмовчиликка йўл қўйилганлигини ҳамда жавобгарнинг даъвогар
олдида қарзи мавжуд эмаслигини билдириб, мазкур иш бўйича қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жавобгарнинг даъвогар
олдида қарзи мавжуд эмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
Оқолтин туман прокурорининг даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил 04 январда тузилган
011521-сонли юридик шахслар учун электр таъминоти шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “корхона” жавобгар “истеъмолчи”га уланган
электр тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Суд муҳокамаси мобайнида даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришлардан маълум бўлишича, даъвогарнинг тегишли соҳа
мутахассисларининг айби билан ва базадаги ноаниқликлар сабабли даъвогар
томонидан
судга
даъво
ариза
билан
мурожаат
этилишида
англашилмовчиликка йўл қўйилган. Яъни, жавобгарнинг даъвогар олдида
қарзи мавжуд эмаслиги аниқланди,
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг оғзаки ва ёзма
тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тузилган шартнома, даъвогар томонидан
жавобгарга жўнатилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги талабнома,
икки томонлама расмийлаштирилган солиштирма далолатнома, ҳисобфактуралар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 88.205.626 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15.972.508,26 сўм пеня ундириш сўралган.
Иш ҳолатлари ва тарафлар вакиллларининг тушунтиришларидан келиб
чиқиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15.972.508,26 сўм пеня
ундиришга асос йўқ деб ҳисоблайди.
Шу сабабли, суд ушбу даъво талабини ҳам асоссиз деб ҳисоблаб, уни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолларда, суд ИПКнинг 118-моддаси талабларига асосан
муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
томонидан 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати олдиндан тўланганлиги
инобатга олинсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 2.083.563 сўм миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов