← Назад
Решение #2895690 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3647-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 08 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, Кенгаш
вакили Ў.Нурматов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Боёвут туман
Фермерлар кенгашининг “БЕКЗОД” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар
“Z M N-T KS CLUST R” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
78.522.357 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Боёвут туман Фермерлар кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) судга
мурожаат қилиб, “БЕКЗОД” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Даъвогар)
манфаатида, жавобгар “Z M N-T KS CLUST R” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда - Жавобгар)га нисбатан 78.522.357 сўм
миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида пахтачилик кластери билан фермер хўжалиги
ўртасида пахта хом ашёси харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси
тузилганлиги, ушбу шартнома бўйича 2024 йил пахта ҳосилидан жавобгарга
пахта топширганлиги, лекин жавобгар томонидан даъвогар томонидан етказиб
берилган пахта хом ашёси учун 78.522.357 сўм миқдоридаги қарздорлик
суммасини бугунги кунгача тўламаганлигини тушунтириб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Даъвогар ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига қарамай, суд мажлисига
келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни даъвогар ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган кенгаш вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра кенгашнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган пахтачилик
кластери билан фермер хўжалиги ўртасида пахта хом ашёси харид қилиш
бўйича фьючерс шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб
юритилади)дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандига кўра, жавобгар
даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний
ҳисоб-китобларига терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа харажатлар
чегирилгандан қолган қисмини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар шартнома бўйича
жавобгарга 2024 йил пахта ҳосилидан жавобгарга пахта топширган, лекин
жавобгар етказиб берилган пахта хом ашёси учун 78.522.357 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммасини бугунги кунгача тўламаган.
Шундан сўнг, 2025 йил 08 апрелда имзоланиб, муҳр қўйилган таққослаш
далолатномаси расмийлаштирилган бўлиб, ушбу далолатномага кўра,
жавобгар 2025 йилнинг ушбу давр ҳолатига даъвогар олдидаги 78.522.357 сўм
миқдоридаги қарзи мавжудлиги белгиланган.
Шунга қарамай, даъвогар олдидаги ушбу қарздорлик суммаси жавобгар
томонидан тўланмасдан келган.
Даъвогар томонидан 2024 йил ҳосилидан жавобгарга топширилган пахта
учун қолдиқ 78.522.357 сўм асосий қарзни жавобгар даъвогарга шартномада
белгиланган муддатларда тўламаганлиги сабабли даъвогар томонидан
жавобгарга ушбу қарздорликни бартараф этиш бўйича ёзма талабнома
юборган.
Бироқ, жавобгар мазкур талабномани оқибатсиз қолдириб, 78.522.357
сўм миқдоридаги қарздорликни бугунги кунга қадар тўламаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги жами 78.522.357 сўм қарздорлик факти
иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисоб-фактуралар, таққослаш
далолатномаси, юк хатлари, қабул варақалари, талабнома, ишда иштирок
этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Шунга асосан суд, кенгашнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
78.522.357 сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, ушбу даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд қилинганларга асосан суд, 1.570.447,14 сўм миқдоридаги давлат
божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Боёвут туман Фермерлар кенгашининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Z M N-T KS CLUST R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “БЕКЗОД” фермер хўжалиги фойдасига 78.522.357 сўм
миқдоридаги асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Z M N-T KS CLUST R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1.570.447,14 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов