← Назад
Решение #2895694 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 54 | 4 | law | |
| ИПКнинг | 169 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12401-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 8 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили С.Тагаев (2025 йил 5 январдаги 01/04-сонли ишончнома асосида), банк
вакили Э.Намуратов (2025 йил 3 мартдаги 40-02/41-сонли ишончнома
асосида), “Uzwin” масъулияти чекланган жамияти вакили Г.Исматова
(раҳбар), Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили
Ф.Абдазимов (2025 йи 8 сентябрдаги 10/6-25-445-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “ t ll b r k inv st” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгарлар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат
банки ва “Uzwin” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2021 йил
11 августда нотариал тартибда тузилган ва реестрда 20210146100-сон билан
қайд этилган гаров шартномасига асосан Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар,
А.Жомий МФЙ, Пахтакор кўчасида жойлашган маъмурий бино ва бошқа
иншоотлар ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Халқлар
дўстлиги кўчасида жойлашган 115-сонли омборхона биноларининг кимошди
савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “ t ll b r k inv st” масъулияти чекланган жамияти
(даъвогар) жавобгарлар “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки
(банк) ва “Uzwin” масъулияти чекланган жамиятига (қарздор) нисбатан
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
унда 2021 йил 11 августда нотариал тартибда тузилган ва реестрда
20210146100-сон билан қайд этилган гаров шартномасига асосан Сирдарё
вилояти, Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ, Пахтакор кўчасида жойлашган
маъмурий бино ва бошқа иншоотлар ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар,
Намуна МФЙ, Халқлар дўстлиги кўчасида жойлашган 115-сонли омборхона
биноларининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини
белгилаб беришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан Мажбурий ижро
бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, илтимоснома тақдим этиб, кўчмас
мулкларни мажбурий тарзда баҳолатишни, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво аризага эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб,
илтимоснома ва даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили илтимоснома ва даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Мажбурий ижро бюроси Сирдарё
вилоят бошқармаси вакили илтимоснома ва даъво ариза бўйича қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
илтимосномаси ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(кейинги ўринларда —ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —
ФК ) 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, банк ва қарздор ўртасида 2021 йил 10 августда
44-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) тузилган.
Кредит шартномасининг 2-бўлимига мувофиқ, банк жавобгарга ПВХ
плиткалар ва гипсокартон ишлаб чиқариш мақсадида бино-иншоот
қурилишини молиялаштириш учун 60 ой муддатга 18 ой имтиёзли давр
асосида 2026 йил 09 августга қадар йиллик 24 фоиз миқдорида (шундан
10 фоиз қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси томонидан қопланади) 9 400 000 000 сўм кредит маблағлари
ажратиш мажбуриятини олган. Банк кредит шартномасига асосан 2021 йил 13
августда 3 133 300 000 сўм, 2021 йил 14 сентябрда 3 133 300 000 сўм ва 2022
йил 15 мартда 3 133 400 000 сўм жами 9 400 000 000 сўм кредит маблағларини
ажратиб, шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажарган.
Кредит таъминоти сифатида банк, қарздор ва даъвогар ўртасида
2021 йил 10 августда 1-сонли кафиллик шартномаси (кафиллик шартномаси)
ва банк, қарздор ва “ lq sugurt ” акциядорлик жамияти (суғурта ташкилоти)
ўртасида 2021 йил 11 августда 11/14/1155-сонли “Кредит қайтмаслик
хатарини суғурталаш шартномаси” (суғурта шартномаси) тузилан.
Шунингдек, банк, қарздор ва қўшимча даъвогар ўрталарида 2021 йил
10 августда нотариал тартибда тузилган ва реестрда 20210146100 2618-сон
билан қайд этилган гаров шартномасига (гаров шартномаси) асосан даъвогарга
тегишли Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳар, А.Жомий МФЙ, Пахтакор кўчасида
жойлашган маъмурий бино ва бошқа иншоотлар биноси (1-гаров объекти)
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ва Гулистон шаҳар, Намуна МФЙ, Халқлар
дўстлиги кўчасида жойлашган 115-сонли омборхона биноси (1-гаров объекти)
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга навбатдаги гаровга олинган.
Бироқ қарздор кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, қарздор ва даъвогар ҳисобидан кредит шартномасига
асосан муддатидан олдин 9 369 040 335 сўм асосий қарз, 712 126 387 сўм фоиз
қарзи ва 940 540 000 сўм компенсация бўйича фоиз қарзини ҳамда “ lq
sugurt ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 5 590 000 000 сўм суғурта пули
доирасида солидар тартибда ундириш, ундирувни даъвогарга тегишли гаровга
қўйилган кўчмас мулкларга қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2024 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 9 369 040 335 сўм асосий қарз, 712 126 387 сўм фоиз қарзи
ва 34 000 сўм почта харажатлари ундирилиб, шундан, 5 590 000 000 сўм “ lq
sugurt ” акциядорлик жамияти ҳисобидан суғурта пули солидар тартибда
ундирилган. Ундирув гаровдаги мулкларга қаратилиб, даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 29 ноябрдаги қарори билан Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Гаров шартномасида 1-гаров объекти 4 000 000 000 сўмга, 2-гаров
объекти 2 000 000 000 сўмга баҳоланганлиги кўрсатилган.
Мазкур суд ҳужжатларига асосан даъвогарга тегишли гаров объектлари
кредит қарздорлиги ундирувига қаратиш учун ижро ҳужжатлари мажбурий
ижро бюросига тақдим этилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 54-моддасининг 4-қисмида
гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро
этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган
мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда
ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализ ция қилиш нархи суд қарори
билан белгиланади.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда
гаров шартномасида кўрсатилган гаров объектлари баҳосидан норози бўлиб,
уларнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини
белгилаб беришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар илтимоснома билан мурожаат қилиб, гаров
объектларини реализация қилиш нархини белгилашда мустақил баҳолаш
ташкилотидан мутахассис жалб этилган ҳолда суд томонидан мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказишни сўради.
ИПКнинг 169-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан
боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб
бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
аризалари ва илтимосномаларини кўриш натижалари бўйича ажрим
чиқарилади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва
илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад
этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд
ҳужжатида баён қилиниши мумкин.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Кредиторларнинг гаров
билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим Қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги 1060-сонли Қонуни билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 54-модданинг тўртинчи
қисмига ўзгартириш киритилиб, гаровга қўйилган молмулк билан
таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка
қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий
тарзда баҳолашдан ўтказилиши ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич
реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда
аниқланган миқдорда белгиланиши назарда тутилган. Ушбу Қонун 2025 йил
22 апрелдан қонуний кучга кирган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага
келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу
модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга
киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар
қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб
бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир
этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий
этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг
қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар
етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар даъво талабида гаров
объектларининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини
белгилаб беришни сўраганлиги, қонунда суд томонидан гаров объектларининг
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш
назарда тутилмаганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризаси ва
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Шу сабабли, олдиндан тўланган 4 120 000 сўм (БҲМнинг 10 баравари
миқдори – 4 120 000) давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 75, 118, 127-128, 170, 176-180, 183, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогар “ t ll b r k inv st” масъулияти чекланган жамиятининг
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажати “ t ll b r k inv st” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков