← Назад
Решение #2895695 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/4820-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 05 сентябрь
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Қ.Махамаджанов
котиблигида,“ЛЛ”
акционерлик жамиятининг жавобгар - “FAT ULLA BOG’DOR HILIK
KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 28 410 357 сўмасосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4
136 577 сўм қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили
П.Зохидов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“ЛЛЛЛЛ” акционерлик жамияти(кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) даъво киритиб, “FAT ULLA BOG’DOR HILIK KLASTER”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан электр энергия тўловлари учун 28 410 357 сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 136 577 сўм
қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм пеняниундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида 24.04.2024 йилда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини, 01.08.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 35 356 107
сўм қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан 28 410 357сўмасосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 4
136 577 сўм қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм пеняни ташкил қилганлигини, судга
даъво киритилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик
қоплаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини
сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 24.04.2024 йилда
электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий
муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01.08.2025 йил
ҳолатига 28 410 357 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча
истеъмол қилганлик учун 4 136 577 сўм қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм
пенядан бўлган қарздорлик пайдо бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг қарздорлик юзага келган пайтда
амалда бўлган 85- бандида ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан
(маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли
шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда,
мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун
белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади деб
белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур
ҳолатда,
жавобгар
28 410 357
сўм
асосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун
4 136 577 сўм қўшимча тўловдан келиб чиққан қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, бир тарафлама таққослаш далолатномаси,
шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга
кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 28 410 357сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4 136 577 сўм
қўшимча тўлов ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 2 809 173 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой
тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган
корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг
умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50% дан ошмаслиги лозим, деб
белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 2 809 173 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 707 122,14 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“ЗЗЗЗЗ”
акционерлик
жамиятининг
жавобгар
“FAT ULLA
BOG’DOR HILIK KLASTER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
электр энергия тўловлари бўйича 28 410 357 сўм асосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун сўм 4 136 577
сўм қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм пеняундириштўғрисидаги даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “FAT ULLA BOG’DOR HILIK KLASTER” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
-“ЛЛЛЛЛЛ” акционерлик жамияти фойдасига 28 410 357 сўмасосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун 4
136 577 сўм қўшимча тўлов, 2 809 173 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати;.
-Республика бюджетига 707 122,14 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова