← Назад
Решение #2895699 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| Бинобарин ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4685-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 04 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, аризачи
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг жавобгар
“SINDAROBOD” масъулияти чекланган жамиятига берилган 2019 йил 18 июлда
лицензия реестри бўйича тартиб рақами 02042 бўлган лицензиянинг амал
қилишини уч ой муддатга тўхтатиш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар
вакили А.Алимов (2025 йил 27 майдаги ишончномага асосан), жавобгар жамият
раҳбари С.Амировлар иштирокида ўз биносида видеконфиренц алоқа режимида
(ZOO орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги (бундан кейинги
матнларда “аризачи” деб юритилади)нинг жавобгар “SINDAROBOD”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилди)га берилган 2019 йил 18 июлда лицензия реестри бўйича тартиб
рақами 02042 бўлган лицензиянинг амал қилишини уч ой муддатга тўхтатишни
сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Судда қатнашган жавобгар раҳбари даъво аризаси бўйича эътирози
йўқлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро
этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланиши-ча, Сирдарё туман прокуратурасининг
2025 йил 21 июлдаги 15/242ж-25-сонли тақдимномаси асосида Сирдарё тумани,
Қуёш МФЙ, Дилнавоз кўчаси 64-уйда жойлашган жавобгар тиббиёт объектида
текшириш ўтказилган. Текширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон Қарори билан тасдиқланган
“Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш
тўғрисидаги ягона Низом” (бундан кейинги матнларда “Низом” деб
юритилди)нинг 27-иловаси 9-бандида белгиланган талабларга риоя
этилмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги томонидан жавобгар
тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2019 йил 18 июлда
02042-сонли реестр рақами билан 322930-сонли лицензия берилган. Лицензия
тўхтатиб турилиши лицензия берувчи орган ташаббуси билан амалга оширилди.
Хусусан Низомнинг 40-бандида лицензиянинг амал қилиши қуйидаги
ҳолларда лицензияловчи орган ташаббуси билан тўхтатиб турилиши мумкин:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги
аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг лицензиат зиммасига
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори
бажарилмаганда.
Низомнинг 41-бандига кўра, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
лицензияловчи орган ёки суд томонидан амалга оширилади. Лицензиянинг амал
қилиши лицензияловчи орган томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга, суд
томонидан эса ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга
тўхтатиб турилиши мумкин.
Белгиланган муддат ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш
учун асос бўлган сабаб ва камчиликлар бартараф қилинмаса, лицензияловчи
орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддатини узайтириш
бўйича судга даъво ариза киритиши лозим.
Лицензиатлар
ушбу
Низомнинг 40-бандида назарда
тутилган
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни
лицензияловчи органлар ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда,
лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси
киритади.
Жавобгар фаолиятини ўрганиш жараёнида унга берилган лицензияни
тўхтатиб туришга асос бўлган қонунбузилишлар аниқланган. Бу жавобгар
фаолиятида ўтказилган текшириш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Бинобарин ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Хусусан, ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгарга тегишли 2019 йил 18 июлда лицензия реестри бўйича тартиб рақами
02042 бўлган лицензиянинг амал қилишини уч ойга тўхтатиб туришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан
озод қилинган.
Суд, аризачининг ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ почта харажатларини ва ВКА харажатини жавобгарнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра, ИПКнинг 66, 72, 118, 176- 179,
215-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигининг жавобгар
“SINDAROBOD” масъулияти чекланган жамиятига берилган 2019 йил 18 июлда
лицензия реестри бўйича тартиб рақами 02042 бўлган лицензиянинг амал
қилишини уч ой муддатга тўхтатиш тўғрисидаги аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
“SINDAROBOD” масъулияти чекланган жамиятига берилган 2019 йил
18 июлда лицензия реестри бўйича тартиб рақами 02042 бўлган лицензиянинг
амал қилишини уч ой муддатга тўхтатилсин.
Жавобгар “SINDAROBOD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
аризачи Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги фойдасига
41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “SINDAROBOD” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий суд депозит ҳисобига 103 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов