← Назад
Решение #2895701 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 55 | — | law | |
| онун | 55 | — | law | |
| онуннинг | 26 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3830-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил05 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, аризачи “POLY
TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасининг
қарздор “JO’RABOY TO’Y HI” фермер хўжалигига нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш, тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини қўллаш тўғрисидаги
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ж.Хайдаров,
қарздор муваққат бошқарувчиси Т.Мухамадиев иштирокида, Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи “POLY TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат
қилиб, “JO’RABOY TO’Y HI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда қарздор
деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш,
уни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш
тартиб-таомилини қўллаш тўғрисидаги сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд ишни қарздор иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили, аризачи қарздорлик
тўлиқ
бартараф
қилинганлиги
юзасидан
судга
маълумот
тақдим қилиб, қарздор томонидан аризачига давлат божи ва почта харажати
ҳам қоплаб берилганлигини билдириб, мазкур иш бўйича иш юритишни
тамомлашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи бугунга қадар
аризачидан
бошқа
кредиторлар
кредитор
сифатида
талабнома
билдирмаганлигини, қарздорнинг аризачидан бўлган қарздорлиги тўлиқ
қопланганлигини инобатга олиб қарздорни банкрот деб топишни рад этишни
сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, муваққат бошқарувчининг
ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “POLY TE SIRDARYO” масъулияти
чекланган жамияти ҳамда “JO’RABOY TO’Y HI” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 13 декабрда154-сонли пахта хом ашёсини харид
қилиш бўйича шартномаси тузилган. Аризачи томонидан қарздорга
227 220 684 сўмлик маҳсулотлар етказилган ва хизматлар кўрсатилган..
Аризачи томонидан қисман тўлов амалга оширилган. Сирдарё
туманлараро иқтисодий судининг 03.06.2024 йилдаги №4-1001-12022303/1790-сонли ҳал қилув қарорига асосан, қарздордан аризачи фойдасига
92 723 848 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланган.
Бироқ, қарздор томонидан мазкур қарздорлик қоплаб берилмаганлиги
важи билан аризачи судга ариза киритиб, “JO’RABOY TO’Y HI” фермер
хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда
уни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида судга ариза киритган.
Бироқ суд муҳокамалар жараёнида қарздорнинг аризачидан бўлган
қарзи аслида 57 258 784 сўм бўлганлиги аниқланган, ҳамда ушбу қарздорлик
кузатув тартиб-таомили даврида қарздор томонидан тўлиқ тўлаб берилган.
Суднинг 2025 йил 08 июлдаги ажрими билан “JO’RABOY TO‘Y HI”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида
иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили қўлланилган.
Суднинг ажрими билан муваққат бошқарувчи этиб Махамадиев
Турғунбай Жумабаевич тайинланган. Муваққат бошқарувчи томонидан
“BIZNES DAILY BIRJA” газетасида 2025 йил 24 июль куни 59(3253)сонида кредиторларнинг биринчи умумий йиғилиши 28.08.2025 йилда бўлиб
ўтиши тўғрисида тўғрисида эълон берилган.
Тақдим қилинган хулосага кўра, жорий йилнинг 28 август куни
кредиторлар йиғилиши ўтказилган. Кредиторлар йиғилиши ўтказилган кунга
қадар талаб билдирган ягона кредитор “POLY TE SIRDARYO” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонаси вакили томонидан қарздор аризачидан
бўлган қарздорлиги тўлиқ бартараф қилинганлиги сабабли муваққат
бошқарувчиси томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг
55-моддасига кўра, ишни тамомлаш тўғрисида хулосага келинган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра иккинчи хатбошига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб
топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025
йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли қарорининг 30-банди иккинчи
хатбошида кузатув тартиб-таомили жараёнида кредиторларнинг талаблари
реестрига киритилган кредиторларнинг барча талаблари қондирилганда, суд
Қонун 55-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисига асосан қарздорни
банкрот деб топишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, деб
тушунтириш берилган.
Аризачи томонидан ўтган суд мажлисида даъводан воз кечиш тўғрисида
ариза тақдим қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунга кўра, суд тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг
билдирилган талаблари қаноатлантирилганда қарздорни банкрот деб топишни
рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши белгиланганлиги, хусусан,
кузатув
тартиб
таомили
даврида
кредиторнинг
талаби
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, аризачининг даъводан воз кечиш
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Юқоридагиларга
кўра,
аризачининг
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилганлиги,
аризачидан
бошқа
кредиторлар
талаб
билдирмаганлиги, Қонуннинг 55-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбоши,
яъни тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига
қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганлиги
муносабати кредиторлар умумий йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш
тўғрисидаги ишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга
олиб, суд қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига
вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган
ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан
белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан
тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади.
Қарздор кредиторларининг 2025 йил 05 май 28 августдаги кредиторлар
умумий йиғилишининг 1-сонли баённомасида муваққат бошқарувчига ҳақ
тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари этиб
белгиланган.
Суд, “JO’RABOY TO’Y HI” фермер хўжалигида кузатув тартиб
таомили даври учун муваққат бошқарувчига жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам
миқдорининг 5 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни, муваққат
бошқарувчига ушбу иш ҳақини тўлашни “JO’RABOY TO’Y HI” фермер
хўжалиги зиммасига юклашни лозим топди.
Суд муҳокамаси давомида аризачи вакили қарздор томонидан давлат
божи ва почта харажати тўлаб берилганлиги боис, суд харажатларини аризачи
зиммасида қолдиришни сўраган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга
мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра,
суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Шу боис суд, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини
аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 55, 82-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 190-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“POLY TE
SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятининг
“JO‘RABOY TO’Y HI” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш
ва тугатишга доир иш юритиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
“JO‘RABOY TO’Y HI” фермер хўжалигида кузатув тартиб таомили
даври учун муваққат бошқарувчи Махамадиев Турғунбай Жумабаевичга жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида иш ҳақи
тасдиқлансин.
Ҳал қилув қарори устидан қонунчиликда белгиланган тартибда
апелляция ёки кассация шикояти киритиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова