← Назад
Решение #2895703 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 65 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| рисидаги кодекси | 61 | 1 | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/12012-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 04 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, палата вакили – М.Шерназаров
(11.02.2025 йилдаги
05-109-сон
ишончнома
асосида),
даъвогар
вакили – Ж.Джураев (26.08.2025 йилдаги 29-сон ишончнома асосида),
жавобгар вакили – Л.Каттабобоев (03.09.2025 йилдаги 01-04/1021-сон
ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
вакили А.Головина (28.05.2025 йилдаги 01/20-32/4-сон ишончнома асосида)
ва Гулистон шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Н.Отақулова иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг
даъвогар “ ududg zt `min t” манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t”
ҳисобидан 79 967 604 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси
(кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (кейинги
ўринларда – даъвогар ва/ёки пудратчи) манфаатида Гулистон туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“ ududg zt `min t” давлат муассасаси (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки
буюртмачи) ҳисобидан 79 967 604 сўм қарзундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси (кейинги ўринларда - Ғазначилик
бошқармаси) ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси (кейинги
ўринларда - Молия бошқармаси) низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга
жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган Ғазначилик бошқармаси вакиллари суд мажлисига келмади.
Бироқ, Янгиер шаҳар Ғазначилик хизмати бўлими судга иш юзасидан
маълумотномасини тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Юқоридагиларга асосан суд, суд мажлисини Ғазначилик бошқармаси
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этганпалата вакили даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили палатанинг даъво
аризасини қувватлаб, даъво аризаси юзасидан тушунтириш бериб, суддан
даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, эътирозлари мавжуд эмаслигини билдириб, бюджет ташкилоти
эканлиги, суддан даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Молия бошқармаси вакили иш бўйича
эътирозлари йўқлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили суддан даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, палатанинг даъвогар
манфаатида киритган даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 65-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига
кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда - ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
07 июнда тузилган 31440-сонли пудрат шартномаси (кейинги
ўринларда –пудрат шартномаси)дан келиб чиққан.
Пудрат шартномасига кўра, пудрат шартномаси “Шаффоф Қурилиш”
миллий ахборот тизимида 2023 йил 07 июндаги лот рақами
23411006031440 31440-сон баёнига асосан тузилган.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Пудрат шартномасининг 2-бўлимига кўра, пудратчи қурилиш объекти
бўлган Тошкент Кимё технология институти Янгиер филиали спортзал
биносини жорий таъмирлаш бўйича электрон платформага тендер
ташкилотчиси томонидан юкланган лойиҳа-смета ҳужжатларидаги иш
ҳажмларини тўлиқ бажариш мажбуриятини олган, буюртмачи эса пудратчига
қурилиш ишларни бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни ўз вақтида
қабул қилиш ва тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Пудрат шартномасининг 3-бўлимига кўра, пудрат шартномасининг
қиймати 2 407 265 157,50 сўм этиб белгиланган.
Пудратчи томонидан пудрат шартномасига асосан бажарилган ишлар
икки тарафлама имзоланган ва тасдиқланган 2023 йил 20 июлдаги 1-сонли
1 536 680 182
сўмлик
ва
2023
йил
23
августдаги
2-сонли
675 193 504,33 сўмлик, жами 2 291 841 291 сўмлик сўмлик электрон
ҳисобварақ-фактуралар ва бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги 2023 йил
20 июлдаги 1-сон ва 2023 йил 23 августдаги 2-сон ҳисоб-фактуралар билан
тасдиқланган.
Шунингдек, пудратчи томонидан бажарилган 2 291 841 291 сўмлик
ишлар, тўлаб берилган тўловлар икки тарафлама имзоланган ва тасдиқланган
солиштирма далолатнома билан ҳам тасдиқланган.
Буюртмачи, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун жами
2 211 873 686,33 сўмлик тўловларни тўлаб берган.
Бироқ, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун буюртмачи
томонидан қолган 79 967 604,67 сўмлик тўловлар тўлаб берилмаган.
Янгиер шаҳар Ғазначилик бўлими низоли иш юзасидан судга тақдим
этган 2025 йил 26 августдаги 01-35/9-сон маълумотномасига кўра, тарафлар
ўртасида тузилган пудрат шартномаси Ғазначилик хизмати бўлимидан
рўйхатдан ўтказилган ҳамда касса харажати амалга оширилган.
Даъвогарнинг 2025 йил 21 июлдаги 20-сонли қурилиш объекти бўйича
қарз суммасини тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида жавобгардан қарздорликни
ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгар томонидан эса қарздорлик тўлаб берганлиги тўғрисидаги
ҳужжатлар ёки қурилиш объекти юзасидан эътирозлари судга тақдим
этилмади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Бироқ, суд мажлисида аниқланишича, пудрат шартномаси бўйича
бажарилган ишлар “Қурилиш Таҳлил Гроуп” МЧЖ томонидан назорат
ўлчовидан ўтказилиб, натижаси юзасидан тузилган 2024 йил 12 июлдаги
назорат ўлчови далолатномасига кўра, пудратчи томонидан қурилиш
объектида ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати 2 286 628 151 сўмни ташкил
этиб, 5 213 140 сўм камомад аниқланган.
Қурилиш объектида аниқланган 5 213 140 сўмлик камомад бўйича
жавобгар раҳбари А.Умиров жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг
3-1211-2401/1419-сонли маъмурий иш бўйича 2024 йил 8 ноябрдаги қарори
билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 61-моддасининг
1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб
топилиб, унга жарима жазоси тайинланган.
Суднинг, мазкур қарори бугунги кунда қонуний кучда (ўзгартирилмаган
ва(ёки) бекор қилинмаган).
ИПК 73-моддасининг биринчи қисмига кўра,ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтожэмас.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги
ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги
масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Мазкур ҳолатда суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига бажарилган ишлар учун (2 291 841 291-5 213 140=2 286 628 1512 211 873 686,33)= 74 754 464,67 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади. Еттинчи қисмига биноан, давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлиги сабабли
суд харажатлари жавобгар ва даъвогар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Шу боис суд, палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво талабларининг ундириш
асосли
деб
топилган
қисми
74 754 464,67
сўмнинг
2 фоизи
миқдорида 1 495 089,29 сўм давлат боживадаъвогар ҳисобидан даъвонинг рад
этилган қисми 5 213 1400 сўмнинг2 фоизи миқдорида104 262,79 сўмдавлат
божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” давлат муассасасиҳисобидан даъвогар
“ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 74 754 464,67 сўм қарз ва 41 200 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” давлат муассасаси ҳисобидан давлат
бюджетига 1 495 089,29 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан давлат бюджетига
104 262,79 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов