← Назад
Решение #2895704 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 210 | — | law | |
| онун деб юритилади | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 148 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2457-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, суд
бошқарувчи Т.Мухаммадиев ва қарздор корхона ва вакили (раҳбар)
Ш.Комиловлар иштирокида, аризачи «КИМЁАГРО 2020» масъулияти
чекланган жамиятининг қарздор «B Y VU D N CLUS R» масъулияти
чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада, аризачи ва қарздор ўртасида тузилган маҳсулот етказиб бериш
тўғрисидаги шартномага ҳамда бошқа асосли ҳужжатларга асосан
“B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда қарздор деб юритилади)нинг аризачи олдида жами 153.319.568,9
миқдорида қарздорлиги вужудга келганлиги, қарздор томонидан қарздорлик
ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги учун судга даъво ариза билан мурожаат
қилинганлиги, ушбу дебиторлик қарздорлик суммасини ундириб бериш
сўралганлиги, даъво ариза кўриб чиқилиб, Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 05 сентябрдаги 2-1202-2401/2405-сонли ҳал қилув қарорига
асосан аризачи (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) фойдасига
жавобгар “B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 136.384.637,60 сўм асосий қарз ва 9.600.000 сўм пеня ундирилиши
белгиланганлиги, бироқ, шунга қарамай, қарздор томонидан суднинг
юқоридаги ҳал қилув қарорида ундириш кўрсатилган қарздорликни тўлаш
бўйича мажбуриятлар жавобгар (қарздор) томонидан бажарилмасдан
келаётганлигини ва шу кунга қадар уни тўлаш юзасидан ҳеч қандай ҳаттиҳаракатлар амалга оширилмаганлигини, суднинг ушбу иқтисодий иш бўйича
берган ижро ҳужжатини ижро қилиш жараёнида ҳам мажбурий ижро бюроси
томонидан қарздорлик ундирилмаганлиги, қарздор томонидан ушбу
қарздорликни деярли 1 (бир) йилга яқин бўлган муддат мобайнида
тўланмасдан келинаётганлиги, бу эса жамиятнинг жуда кўп миқдорда зарар
кўришига сабаб бўлаётганлигини, бир неча бор қарздорликни тўлиқ қоплаш
ҳақидаги билдирилган қонуний талабни қарздор томонидан умуман оқибатсиз
қолдирилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, қарздорни суднинг юқоридаги ҳал қилув қарорига асосан
ундирилиши белгиланган қарздорликни тўлаш билан боғлиқ ўз
мажбуриятларини уч ойдан ортиқ муддатдан бери бажара олмаётганлиги
сабабли тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 30 майдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш
юритиш учун қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий
қилинган.
Суднинг ажрими билан учинчи тоифали суд бошқарувчиси Махамадиев
Турғунбой Жумабаевич муваққат бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган суд бошқарувчиси суддан аризачининг
аризасини қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини қарздор ҳисобидан
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 210-моддасига мувофиқ, юридик шахсларнинг ва
фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда
тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни
эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритиладининг 5-моддаси биринчи
қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган
санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмига биноан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади, бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга
мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи
далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур
талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар,
нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 03
октябрдаги 11-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартномасига
асосан кимёвий дори маҳсулотлари маҳсулотлари етказиб берилган.
Шартномага кўра қарздор ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли аризачи олдида жами 136.384.637,60 сўм миқдорида
кредит қарздорлик юзага келган.
Аризачининг даъво аризасига асосан Сирдарё туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 05 сентябрдаги 2-1202-2401/2405-сонли ҳал қилув
қарорида аризачи фойдасига жавобгар “B Y VU D N CLUS R”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 136.384.637,60 сўм асосий қарз,
9.600.000 сўм пеня ва 37.500 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган.
ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари
кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган
ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида
янгидан исбот қилинмайди.
Иш ҳужжатлари ва суд бошқарувчисининг судга тақдим этган
ҳисоботидан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 08 август куни ҳолатига
аризачи олдида 153.319.568,9 сўм миқдорида, аризачи олдида олдиндан
тўланган 1.125.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 37.500 сўм миқдоридаги
почта харажати бўйича қондирилмаган қарз мажбуриятлари мавжудлиги,
шунингдек кредиторлар олдидаги жами қарзи 1.238.689.444,6 сўмни ташкил
этади.
Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчининг
ҳисоботига кўра қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган деб ҳисоблаб, қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган
хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди.
Юқоридагиларга асосланиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш юритишни
бошлашни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Махамадиев Турғунбой
Жумабаевични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 92, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176-179, 186моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Аризачи «КИМЁАГРО 2020» масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор “B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамиятини
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилсин.
Қарздор “B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
3-тоифали суд бошқарувчиси Махамадиев Турғунбой Жумабаевич қарздор
“B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга ҳақ тўлаш кредиторларнинг
йиғилиши томонидан белгилансин. Тугатиш бошқарувчисига ўз вазифасини
бажариши билан боғлиқ ҳақ тўлашнинг миқдори ва тартиби кредиторлар
йиғилиши томонидан белгилангандан кейин тасдиқлансин.
Суд харажатлари, шу жумладан давлат божи бўйича харажатлар,
маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган тартибда расмий нашрда эълон
қилиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек суд тугатиш бошқарувчисига
ҳақ тўлаш харажатлари қарздорнинг мол-мулки (ҳисоб рақам) ҳисобидан
навбатдан ташқари қоплансин.
Тугатиш бошқарувчиси Махамадиев Турғунбой Жумабаевич зиммасига:
- қарздор “B Y VU
D N CLUS R” масъулияти чекланган
жамиятини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган
суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга
риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга
тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 148-моддасига биноан қарздор «B Y VU D N CLUS R» масъулияти
чекланган жамиятининг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда
маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган
бошқа ҳисобварақларини аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур
ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига
ўтказиб, тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган
ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш;
- тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва
ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз фаолияти тўғрисида
ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш
бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим
этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга
доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисоботни 2025 йил 10
октябрь кунига қадар тақдим қилиш;
- Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2013
йил
14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш
қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда
банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари
мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва
прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд
эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим
этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай
кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари
(банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд
бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 23 ва 144-145-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш
юклатилсин.
Қарздор “B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамиятининг
бошқарув органлари зиммасига тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан
эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа
ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини, моддий ҳамда бошқа қимматликларини
тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин ва мазкур
мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув
органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилсин.
Қарздор “B Y VU D N CLUS R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи «КИМЁАГРО 2020» масъулияти чекланган жамияти фойдасига
олдиндан тўланган 1.125.000 сўм миқдоридаги давлат божи ва 37.500 сўм
миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи
шахсларга, Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлимига, Боёвут туман
Солиқ инспекциясига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов