← Назад
Решение #2895707 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 41 | — | law | |
| Кодекс | 95 | — | code_article | |
| ги Кодекс | 79 | — | code_article | |
| Кодекс | 65 | — | code_article | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4806-сонли иқтисодий иш
Сирдарё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 04 сентябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида, даъвогар Сирдарё вилоят
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “SIR
GRAND GEO GAZ”масъулияти чекланган жамиятидан 26 357 682 сўм
компенсация тўловини ундириш, тўғрисидаги даъво аризаси ва илова
қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили И.Холматов, (2025 йил 2 сентябрдаги
01-01/7-3522-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Б.Шерқулов
(2025 йил 03 сентябрдаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилди)“SIR GRAND GEO
GAZ” МЧЖ (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан26 357 682
сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Судда иштирок этган жавобгар вакили корхонанинг иқтисодий
жиҳатдан қийин аҳволда эканлиги учун қарздорликни ўз вақтида тўлай
олинмаганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини
камайтиришни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда қатнашувчи тараф
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатлари
ва
суд
муҳокамасидан
аниқланишича,
даъвогарнинг 2025 йил 16 апрелдаги 124-х/с-сон буйруғига асосан, Сирдарё
вилояти, Сирдарё туманида жойлашган жавобгарфаолиятида белгиланган
дастур асосида Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш ва табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиши юзасидан текшириш
ўтказилган.
Текширишда аниқланиши-ча, жамиятнинг амалга ошираётган фаолият
тури махсус рухсатнома талаб этиладиган фаолият ҳисобланади. Ўзбекистон
Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги электр энергияси, нефти
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
томонидан “нефти, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда
реализация қилиш фаолияти учун” 20.11.2020 йил АС-1166-сонли лицензия
берилган. Лицензиянинг амал қилиш муддати мавжуд.
Иш фаолиятида текширишда жавобгар 1 дона Компрессор қурилмаси,
4 дона газ тарқатиш қурилмаларидан фойдаланиб келинганлиги, амалга
ошираётган фаолият тури атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиш даражасига
кўра паст даражада хавфли объект ҳисобланиши ва атмосфера ҳавосини
муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаганлиги, бу билан
“Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси талаби
ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги”
Кодекснинг 95-моддаси талаблари бузилишига сабаб бўлганлиги аниқланган.
Жавобгарнинг атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи асосий бўлимлар
1 дона компрессор ва 4 дона газ тўлдириш қурилмалари ҳамда 8 дона
автомашинага газ қуйиш шланглари ҳисобланади. Лойиҳа ҳужжатига кўра
мазкур фаолиятни амалга ошириш жараёнида атмосфера ҳавосига йилига
8 турдаги жами 7,131753 тонна ташлама ташланиши, мазкур ташламалар
миқдорини аниқлаш мақсадида лойиҳа ҳужжатида ҳар чоракда инструментал
усул ёрдамида ўлчов ишларини олиб бориш белгиланган. Бироқ жавобгар
томонидан мазкур турдаги ўлчов ишлари амалга оширилмаган ҳамда давлат
экологик экспертизасининг талаби бажарилмаган.
Давлат экологик экспертизасининг талабига кўра жамият фаолияти
давомида атмосфера ҳавосига таъсири камайтириш мақсадида санитария
ҳимоя зонасини ташкил этиши лозим. Мазкур санитария ҳимоя зонасида
турли хилдаги манзарали дарахтларни экиш ва парваришлаш ҳисобига
атрофга тарқалаётган қаттиқ ва газсимон ташламалар ушлаб қолинади.
Жавобгар компрессор биносининг орқа қисмида авариявий ташлама
мавжуд бўлиб, ушбу ташламадан нефти маҳсулоти қолдиқларининг пуркаб
чиқарилиши натижасида ер рельефи нефти маҳсулоти билан ифлосланишига
олиб келган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси “Ер тўғрисида”ги
Кодекснинг 79-моддаси талаби бузилган. Ўзбекистон Республикаси
“Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” Кодекснинг 65-моддаси билан 4-қисми
билан жавобгарликка сабаб бўлган.
Лойиҳа ҳужжатига кўра жамиятнинг фаолияти натижасида 9 хил
турдаги чиқиндилар таркибидан иборат 49,519 тн/йил чиқиндилар ҳосил
бўлган. Ҳосил бўлган чиқиндиларнинг асосий қисмини маиший қаттиқ ҳамда
ҳудудни тозалашдан ҳосил бўлган чиқиндилар саналиб уларнинг умумий
миқдори
46,45 тн/йил.ни ташкил қилади.
Текшириш жараёнида атмосфера ҳавосига чиқарилган ташламалар
миқдори кўриб чиқилган ва жавобгар томонидан ўтган даврларда атрофмуҳитни ифлослантирганлиги учун компенсация ҳисоботларида атмосфера
ҳавосига ташламалар миқдори кўрсатилган.
Аммо текшириш жараёнида олинган маълумотларга асосан
ўрганилганида 2022 йилги ҳисоботда 16 111,3 метр куб, 2023 йилги ҳисоботда
3 948,5 метр куб, 2024 йилда 9 385,46 метр куб ҳажмдаги газнинг табиий
йўқотилиши ҳисоботларда кўрсатилмаганлиги аниқланган.
Жамиятда ҳосил бўлган маиший чиқиндилар “Тоза ҳудуд” ДУК билан
ўзаро шартнома асосида қаттиқ маиший чиқиндилар полигонига олиб чиқиб
кетилиши белгиланган. Лекин жамият томонидан бошқа турдаги ҳамда
саноат чиқиндиларининг утилизациясига боғлиқ ҳужжатлар тақдим
қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 34-моддасида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги, оқова
оқизганлиги ҳамда чиқиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация
тўловларини амалга оширишлари белгилаб берилган.
Компенсация тўловларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб
берилган.
Мазкур Низомнинг 25-банди иккинчи хатбошида “Компенсация
тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга
оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати
аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ
бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу
Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади” деб
кўрсатилган.
Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгарнинг ўтган
даврлардаги компенсация ҳисоботлари кўриб қайта ўрганиб чиқилган ва
жавобгарга қўшимча равишда 26 357 682 сўм компенсация тўлови
ҳисобланган.
Суд ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари ва тарафлар ўртасида
атроф муҳитни ифлослантирганлиги учун компенсация тўловлари ўзаро
тарафлар ўртасидаги тузилган далолатнома орқали ҳам ўз исботини топган
деб ҳисоблаб, даъво талабининг 26 357 682 сўм компенсация тўлови ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Суд,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан жавобгардан Республика бюджетига 527 153,64 сўм
давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қи л д и:
Даъво тўлиқ қанотлантирилсин.
Жавобгар “SIR GRAND GEO GAZ”масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 26 357 682 сўм компенсация тўлови ва 41 200 сўм
почта харажатини ундирилсин.
Жавобгар “SIR GRAND GEO GAZ”масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 527 153,64 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан, у эълон қилинган кундан бошлаб бир ой
муддат ичида Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда
кассация шикояти берилиши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов