← Назад
Решение #2895709 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4803- сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
04 сентябрь
2025 йил
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов котиблигида даъвогар “SUBDRY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“OQOLTIN DON
AHSULOTLARI” акциядорлик жамияти ҳисобидан
125 377 191,57 сўм асосий қарз, 62 688 595,79 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили Б.Маматқулов
(2025 йил 16 июлдаги 01/2025-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
М.Арзиев (04.09.2025 йилдаги 1943-сонли ишончнома асосида)иштирокида
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “SUB-DRY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “OQOLTIN DON AHSULOTLARI” акциядорлик
чекланган жамияти ҳисобидан 125 377 191,57 сўм асосий қарз,
62 688 595,79 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
шартнома имзоланганлигини, шартнома бўйича маҳсулот етказиб берилган
бўлса-да, маҳсулот қиймати учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаслиги
натижасида 125 377 191,57 сўм қарздорлик юзага келганлигини баён этиб,
жавобгарга берилган талабномалар самарасиз кетганини, талабномада қарз
тўланиши лозим бўлган ҳисоб-рақам тўлиқ кўрсатилганлигини маълум қилиб,
даъво талабини тўлиқ қанотлантиришни сўради.
Судда жавобгар вакили даъвогар асосий қарз талаби тўғри эканлигини,
асосий қарзни тўлаш бўйича жавобгар хисоб-рақамини топа олмай қарздорлик
тўланмаганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини рад
этишни сўради.
Суд даъвогар тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади)дан вужудга
келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
“Бошоқли дон олди-сотди шартномасига” бўйича шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга бошоқли дон
маҳсулотларни етказиб бериш, жавобгар олинган маҳсулот учун олдиндан
олинган маҳсулот қийматининг тўлаш ва қабул қилишмажбуриятини олган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга 317 385 523,07
сўмлик бошоқли дон етказиб берган. Жавобгар томонидан олинган
маҳсулотлар учун 192 008 331,50 сўм пул маблағи тўлаб берилган.
Бироқ, олинган маҳсулотларнинг 125 377 191,57 сўм тўлови жавобгар
томонидан тўлаб берилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
125 377 191,57 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолатлар ишдаги
шартнома, счёт-фактура, бир томонлама таққослаш далолатномаси ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 125 377 191,57 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг
ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 62 688 595,79 сўм пеня ундириш
сўраган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 32-моддаси
иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини
ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1 бандига кўра, жавобгар
тўланмаган пул маблағининг учун Қонунда белгиланган миқдорда ҳар бир
ўтказиб юборилган кечиктирилган кун учун пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар маҳсулот юборилган кундан даъво аризаси киритиладиган
кунга қадар 17.02.2025 йилдан даъво аризаси киритиладиган кунга қадар 200
кун бўлишини, бундан 60 кун чегириб 140 кун кечиктирилган кунлар учун
70 211 227,28 сўм пеня ҳисоблаб, тўлаб берилмаган маҳсулот қийматининг 50
фоизидан ортмаган миқдорда 62 688 595,79 сўм ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида
тушунтириш берилган.
Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг
кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня
ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 17 000 000 сўм пеня
ундиришни, пеня ундириш бўйича даъво талабини қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, суд даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 125 377 191,57 сўм асосий қарз,
17 000 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топди.
Шу билан бирга суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг 2 фоизи миқдорида
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “SUB-DRY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчисининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“OQOLTIN DON AHSULOTLARI” акциядорлик жамиятидан даъвогар
“SUB-DRY” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 125 377 191,57 сўм
асосий қарз, 17 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“OQOLTIN DON
AHSULOTLARI” акциядорлик жамиятидан
Республика бюджетига 3 761 315,75 сўм давлат божи ундирилсин
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой ичида шу суд орқали
Сирдарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиш
(прокурор протест) келтириши мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов