← Назад
Решение #2895710 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3615-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 04 сентябрь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “БУНЁДКОР ГЎШТ-СУТ
САВДО ИНВЕСТ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар
Ховос туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан 2022 йил
05 январдаги Ховос туманидаги 1-4-12-13-сонли давлат мактабгача ва мактаб
таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисидаги 1-сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги
1/1-сонли қўшимча келишув ҳамда 2022 йил 5 январдаги Ховос туманидаги
2-5-6-10-11-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тўғрисидаги 2-сонли шартномага асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1сонли қўшимча келишув, 2022 йил 05 январдаги Ховос туманидаги 3-7-8-9сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг
усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 3-сонли
шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 3/1-сонли қўшимча
келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабабли аусорсинг усулида тузилмаган
шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган
5.214.690.559,48 сўм ҳаражатни (зарар)ни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили (раҳбар) У.Имомназаров,
жавобгар вакили Н.Муратова (ишончнома асосида), Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида Оқолтин туманлараро
иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг
“БУНЁДКОР ГЎШТ-СУТ САВДО ИНВЕСТ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар
Ховос туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади) билан 2022 йил 05 январдаги Ховос
туманидаги 1-4-12-13-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тўғрисидаги 1-сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1сонли қўшимча келишув ҳамда 2022 йил 5 январдаги Ховос туманидаги 2-56-10-11-сонли давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2сонли шартномага асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча
келишув, 2022 йил 05 январдаги Ховос туманидаги 3-7-8-9-сонли давлат
мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 3-сонли шартнома асосан
тузилган 2025 йил 2 январдаги 3/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган
бўлганлиги сабабли аусорсинг усулида тузилмаган шартнома оқибатида
кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган 5.214.690.559,48 сўм ҳаражатни
(зарар)ни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия
бўлими ва Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва
молия бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси бугунги
суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси вакиллари
йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида даъвогар даъвони қувватлаб, даъво аризада келтирилган
қўшимча келишувлар тузилмаган бўлганлиги сабабли аусорсинг усулида
тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича сарфланган
5.214.690.559,48 сўм ҳаражатни (зарар)ни ундириш ундириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг тушунтиришларини
қувватлаб, 2025 йил харажатлар сметасида тарбияланувчиларнинг
овқатланиши учун ғазначилик бўлимларидан ўтган шартномалар бўйича
қарздорлик тўлиқ даъвогарга тўлаб берилгани, ғазначилик бўлимларидан
рўйхатдан ўтмай бажарилган ишлардан 5.214.690.559,48 сўм миқдоридаги пул
маблағи тўланмасдан қолганлигини, даъво суммасидаги қарздорлик бўйича
тендер ўтказилмаганлигини, ўзаро тендер ўтказилмаса-да, танлов асосида
даъвогар билан ўзаро шартнома имзолаганлигини, ушбу шартномалар ҳам
ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, тендер натижасида
тузилган шартномалар бўйича қарздорлик тўлаб берилганлигини билдирди.
Ишда
иштирок
этган
прокурор
суддан
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармаси судга маълумотнома бериб,
унда ғазначилик вакили даъво аризада қайд қилинган қўшимча келишувлар
(шартномалар) ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини
билдирган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, низо 2022 йил 05 январдаги Ховос туманидаги
1-4-12-13-сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида
аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча
келишув ҳамда 2022 йил 5 январдаги Ховос туманидаги 2-5-6-10-11-сонли
давлат мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг
усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли
шартномага асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча
келишув, 2022 йил 05 январдаги Ховос туманидаги 3-7-8-9-сонли давлат
мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом
овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 3-сонли шартнома асосан
тузилган 2025 йил 2 январдаги 3/1-сонли қўшимча келишувлар бўйича
кўрсатилган аутсорсинг усулида соғлом овқатланиш бўйича маҳсулотлар
етказиб бериш натижасида келиб чиққан.
Шартномалар шартига асосан даъвогар шартномада келишилган
тартибда жавобгарга маҳсулотлар етказиб бериш, жавобгар эса етказилган
маҳсулот, кўрсатилган хизматларни текшириб, назорат қилиб, тўловларни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномалар шартлари лозим даражада
бажарилмасдан кўрсатилган хизматлар бўйича 5.214.690.559,48 сўм
миқдоридаги қарздорлик тўланмай қолган.
Тарафлар ўртасида ўзаро таққослаш далолатномаси тасдиқланиб, унда
2025 йил давомида бажарилган ишлар қийматидан 5.214.690.559,4 8сўм
тўланмасдан шу миқдорда қарздорлик вужудга келганлиги тан олинган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 5.214.690.559,48 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги танлов
комиссиясининг 2021 йил 27 сентябрдаги қарори билан даъвогар тендер
(танлов)га қўйилган лот бўйича тегишли шартномалар имзоланган.
Ҳолбуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июлдаги 626-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат мактабгача таълим
ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
тартиби тўғрис-да”ги Низомнинг 6-боб 22-бандида агар аутсорсер томонидан
танловдаги таклифларига кўра белгиланган муддатларда инвестиция
маблағлари тўлиқ киритилганда, ўз фаолиятида санитария қоидалари,
нормалари ва гигиена нормаларига мувофиқ амалга оширганда, кузатув
кенгаши ва ота-оналар томонидан эътирозлар бўлмаганда Комиссия
томонидан шартнома муддати келгуси йилларга узайтирилиши мумкин.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида
овқатланишни ташкил этиш бўйича танлов комиссиясининг 2024 йил
27 июндаги 1-сонли баёнида жорий йилининг 1 июль кунига қадар давлат
мактабгача таълим ташкилотларида овқатланишни ташкил этган аутсорсерлар
билан тузилган шартнома муддатлари истисно тариқасида 2024 йилнинг 31
декабрига қадар узайтирилган.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2024 йил 3
декабрдаги 27/1-4010-сонли хати билан давлат мактабгача таълим
ташкилотларида овқатланишни ташкил этаётган тадбиркорлар билан тузилган
амалдаги шартномалар муддатлари янги тартиб асосида амалга киритилган
давлат харидлари натижасига кўра ғолиб аутсорсер ташкилотлар билан
шартномалар имзолангунга қадар узайтириш чораларини кўриш сўралган.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларига кўра, тўловлар
амалга оширилган санада жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги мавжуд маблағга
мос равишда тарафлар алоҳида шартномалар ва ҳисоб-фактураларни
тасдиқлаб Ғазначиликка тақдим этиш асосида тўлаб берилган.
Судга тақдим этилган жами қиймати 5.214.690.559,48 сўмни ташкил
этишига асос бўлган шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган ва
тўловлар тўлаб берилмаган, лекин ушбу шартнома бўйича ҳисоб-фактуралар
расмийлаштирилиб, шу миқдордаги ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида»ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг11моддасигакўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган
ёзма шаклда тузилади.
Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига
риоя қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг “Иқтисодий судлар
томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрис-да”ги
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли Пленум Қарорининг 27-банди иккинчи
қисмида битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда
бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки
тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича
мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасигамувофиқ асоссиз
орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эгалиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрис-да”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган
ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ушбу ҳолатда суд, даъвонинг 5.214.690.559,48 сўм миқдоридаги пул
маблағини ундиришни асосли деб ҳисоблайди, чунки юқоридаги ҳолатларда
шартномаларнинг ғазнадан рўйхатдан ўтмаганлиги натижасида тўлов
тўланмаган бўлса-да, даъвогар томонидан шартнома мажбуриятини бажариши
натижасида мол-мулки йўқолишига олиб келганлиги иш ҳужжатлари билан
тасдиқланган.
Мазкур ҳолатда суд, шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли шартномаларни тузилмаган деб топишни, даъвогар
томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги ва
жавобгар томонидан бажарилган ишлар қабул қилинганлиги ҳужжатлар
асосида тўлиқ ўз тасдиғини топганлиги сабабли, жавобгардан даъвогар
фойдасига 5.214.690.559,48 сўм бажарилган ишлар қиймати ва 41.200 сўм
почта харажатини ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган
қисмига мутаносиб равишда, 104.293.811,20 сўм давлат божи тўловини
жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “БУНЁДКОР ГЎШТ-СУТ САВДО ИНВЕСТ” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар Ховос туман мактабгача ва мактаб
таълими бўлимибилан 2022 йил 05 январдаги Ховос туманидаги 1-4-12-13сонли давлат мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларида аутсорсинг
усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 1-сонли
шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги 1/1-сонли қўшимча келишув
ҳамда 2022 йил 5 январдаги Ховос туманидаги 2-5-6-10-11-сонли давлат
мактабгача таълим ва мактаб таълими ташкилотларида аутсорсинг усулида
соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тўғрисидаги 2-сонли шартномага
асосан тузилган 2025 йил 02 январдаги 2/1-сонли қўшимча келишув, 2022 йил
05 январдаги Ховос туманидаги 3-7-8-9-сонли давлат мактабгача ва мактаб
таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил
этиш тўғрисидаги 3-сонли шартнома асосан тузилган 2025 йил 2 январдаги
3/1-сонли қўшимча келишувларни тузилмаган бўлганлиги сабабли аусорсинг
усулида тузилмаган шартнома оқибатида кўрсатилган хизматлар бўйича
сарфланган 5.214.690.559,48 сўм ҳаражатни(зарар)ниундириш тўғрисидаги
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ховос туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
даъвогар “БУНЁДКОР ГЎШТ-СУТ САВДО ИНВЕСТ” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 5.214.690.559,48 сўм зарар қарздорлик ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар Ховос туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан
Республика бюджетига 104.293.811,20 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов