Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/3618 Дата решения 04.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение H MK RB NK Ответчик / Подсудимый
Source ID b20824dc-7d65-4c70-8033-61bd2a550135 Claim ID PDF Hash 8af9c08aa479f05e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 236-моддаси ФК 236 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3618-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 04 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар “H MK RB NK” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик-тижорат банки жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Нурулаев Маъмур Махмудовичга нисбатан кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 35.746.538,35 сўм, муддати ўтган фоиз 12.985.069,94 сўм, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 4.739.446,56 сўм миқдоридаги пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили К.Омонлиқов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили, М.Нуруллаевнинг ўғли Р.Нуруллаев (ишончномасиз)лар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “H MK RB NK” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик-тижорат банки (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Нурулаев Маъмур Махмудович (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 35.746.538,35 сўм, муддати ўтган фоиз 12.985.069,94 сўм, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 4.739.446,56 сўм миқдоридаги пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас қисми бўлган даврий жадвалга асосан тўлаб бориш мажбуриятини ўз вақтида бажармасдан келаётганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, тадбиркорнинг молиявий аҳволи яхши эмаслиги сабабли қарздорликни бартараф этилмаганлигини билдирди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар номидан унинг Гулистон филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 13 апрелда 07039478/0093/01сонли кредит шартномаси тузилиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун йиллик 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 24 (йигирма тўрт) ой муддатга, 280.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса даъвогарга олинган пул маблағларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш ҳамда пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддаси биринчи қисмида эса, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги назарда тутилган. Даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, жавобгарга 280.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган шартномада белгиланган муддатларда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаб бориш мажбуриятини бажармасдан келган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 11.13-“и” кичик бандида кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан 30 (ўттиз) кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилиши, “ж” кичик бандида эса, креди ва унга ҳисобланган фоизларни мунтазам равишда кечиктириб тўланиши, яъни ўн икки ой мобайнида мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган қайтариш жадвалининг уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши қарздордан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириши белгиланган. Жавобгарга бу ҳақда даъвогар томонидан қилинган ёзма мурожаатлар (талабнома) оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси учинчи қисмида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарякка тартибдаги тадбиркор Нурулаев Маъмур Махмудовичдан кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 35.746.538,35 сўм ва муддати ўтган фоиз 12.985.069,94 сўм ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 4.739.446,56 сўм миқдоридаги пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартносининг 5.1.1, 5.1.2, 5.1.3бандларида, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган тақдирда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,10 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги лозимлиги белгиланган. Бинобарин, даъвогарнинг жавобгардан 4.739.446,56 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларига кўра асосли. Бироқ, ФК 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарори 4-бандида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб суд, жавобгардан пенянинг даъвогар томони-дан ундириш сўралган миқдорда тўлиқ ундирилиши унинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, шунингдек даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олган ҳолда, пеня миқдорини 700.000 сўмга камайтиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 116, 118моддаларига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПК 118, 157, 176-179, 180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар “H MK RB NK” чет эл капитали иштирокидаги акциядорликтижорат банкининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Нурулаев Маъмур Махмудович ҳисобидан даъвогар “H MK RB NK” чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик-тижорат банки фойдасига кредитнинг муддати ўтган асосий қисмидан 35.746.538,35 сўм, муддати ўтган фоиз 12.985.069,94 сўм, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун 700.000 сўм миқдоридаги пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Нурулаев Маъмур Махмудович ҳисобидан Республика бюджетига 1.069.421,10 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья А.Я. Олламов