← Назад
Решение #2895720 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4577-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
Жиззах вилоят бошқармасининг, жавобгар «ПАХТАОБОД ПАХТА
ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти ҳисобидан 12.921.250 сўм миқдоридаги
қарздорлик (пенсия пули)ни ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили вакили Н.Туймуродова (ишончнома асосида) иштирокида, ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Жиззах вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ПАХТАОБОД ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан 12.921.250 сўм
миқдоридаги қарздорлик (пенсия пули)ни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларини такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишнинг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар «ПАХТАОБОД ПАХТА ТОЗАЛАШ»
акциядорлик жамиятига фуқаро Ишатов Шерали Айнақулович хизмат
вазифасини бажараётган вақтда меҳат жароҳати олган ва ТМЭК хулосасига
кўра меҳнат жароҳати бўйича ногирон деб топилган. Унга тўлаб келинган
ногиронлик пенсияси миқдори ва корхонанинг мавжуд қоплаши лозим бўлган
қарздорлиги бўйича даъвогар томонидан жавобгарга талабномалар
жўнатилган.
Ушбу тўловлар бўйича фуқаро Ишатов Шерали Айнақуловичга
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 12-моддаси “б”-банди ва 14-моддасига асосан
пенсия тайинланиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оқолтин туман
бўлими томонидан имтиёзли тайинланган ҳамда уларга 2025 йил 01 июль
ҳолатига жами 12.921.250 сўм миқдорида пенсия маблағи тўлаб берилган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом
(кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 15-бандига кўра, кўрсатилган
пенсияларни тўлашга кетган маблағларни қонун хужжатларига мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ундирилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлаши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан қонунда белгиланган тартибда фуқароларга
имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пул
маблағлари Пенсия жамғармасига судга даъво ариза киритилгунга қадар
ўтказилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида пенсия пули бўйича
12.921.250 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 12.921.250 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта
харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112-114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси
фойдасига жавобгар «ПАХТАОБОД ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик
жамияти ҳисобидан ҳисобидан 12.921.250 сўм миқдоридаги қарздорлик
(пенсия пули) ва 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ПАХТАОБОД ПАХТА ТОЗАЛАШ» акциядорлик жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов