← Назад
Решение #2895723 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4578-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг
Сирдарё вилоят бошқармасининг, жавобгар «ИЛҒОР ПАХТАКОР» фермер
хўжалиги ҳисобидан 14.670.762,5 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириб
бериш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили вакили Б.Байтураев
(ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Сирдарё вилоят бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «ИЛҒОР ПАХТАКОР» фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб аталади)дан 14.670.762,5 сўм миқдоридаги
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларини такрорлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Ишнинг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар «ИЛҒОР ПАХТАКОР» фермер
хўжалигига фуқаро Жўраев Рустам Юлдашевич хизмат вазифасини
бажараётган вақтда меҳат жароҳати олган ва ТМЭК хулосасига кўра меҳнат
жароҳати бўйича ногирон деб топилган. Унга тўлаб келинган ногиронлик
пенсияси миқдори ва корхонанинг мавжуд қоплаши лозим бўлган қарздорлиги
бўйича даъвогар томонидан жавобгарга талабномалар жўнатилган.
Ушбу тўловлар бўйича фуқаро Жўраев Рустам Юлдашевичга
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 12-моддаси “б”-банди ва 14-моддасига асосан
пенсия тайинланиб, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оқолтин туман
бўлими томонидан имтиёзли тайинланган ҳамда уларга 2025 йил 01 август
ҳолатига жами 14.670.762,5 сўм миқдорида пенсия маблағи тўлаб берилган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 66-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, мулкчилик
шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи
тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23
декабрдаги 357-сонли Қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низом
(кейинги матнларда Низом деб юритилади)нинг 15-бандига кўра, кўрсатилган
пенсияларни тўлашга кетган маблағларни қонун хужжатларига мувофиқ
регресс даъво аризалари бўйича ундирилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар
ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига
мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини
таъминлаши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан қонунда белгиланган тартибда фуқароларга
имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пул
маблағлари Пенсия жамғармасига судга даъво ариза киритилгунга қадар
ўтказилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида пенсия пули бўйича
14.670.762,5 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, талабнома, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва
ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли, суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 14.670.762,5 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу сабабли суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама
қилиб, ИПКнинг 116, 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта
харажатини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112-114, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сирдарё вилоят бошқармаси
фойдасига жавобгар «ИЛҒОР ПАХТАКОР» фермер хўжалиги ҳисобидан
ҳисобидан 14.670.762,5 сўм миқдоридаги пенсия пули ва 41.200 сўм
миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «ИЛҒОР ПАХТАКОР» фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация
тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов