Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3829 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7cfd71b3-bec8-4713-ab9c-6bca6ba38f55 Claim ID PDF Hash c6cee0fb45229185... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онунинг 142-моддаси онунинг 142 law
онунинг 53-моддаси онунинг 53 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3829-сонли иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 3 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, аризачи “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти жамиятининг “INO ” фермер хўжалигини умум белгиланган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни кредиторлар “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятининг вакили Ж.Хайдаров (03.01.2025 йилдаги 01/09-сонли ишончнома асосида), “INO ” фермер хўжалиги раҳбари А.Нуриддинов, муваққат бошқарувчиси Т.Махамадиевлар иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб, “INO ” фермер хўжалиги (кейинги матнларда “қарздор” деб юритилади) умум белгиланган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий этилиб, муваққат бошқарувчиси этиб Т.Махамадиев тайинланган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими ва Сайхунобод туман солиқ инспекцияси суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод туман бўлими ва Сайхунобод туман солиқ инспекцияси (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида аризачи вакили аризани қўллаб қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар фермер жўжалиги раҳбари суд томонидан белгиланган тугатиш жараёнида қарздорликни бартараф этишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Т.Махамадиев қарздорни банкротлик ҳолатидан чиқиш учун имконияти йўқлигини баён этиб, қарздорни банкрот деб эътироф этишни сўради. Шунингдек, муваққат бошқарувчи Т.Махамадиев судга ҳисоботини тақдим этиб, унда қарздорнинг қайта тикланишининг имконияти йўқлиги баён этилиб, қарздор банкрот деб эътироф этиш тавсия қилинган. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ва муваққат бошқарувчининг ҳисоботини таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим топади. Аниқланишича, қарздор 2019 йил 04 мартда апрелда Сайхунобод туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтган. Сайхунобод туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан қарздорга 202 827 165 СТИР берилган. Корхона ҳисоб рақами “Агробанк” АТБ Сайхунобод филиалида очилган. Қарздорнинг раҳбари лавозимида Нуриддинов Акмал Жамолиддинович ишлаб келган. Муваққат бошқарувчи ҳисоботида кредиторлик қарздорлиги “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖда қарздорлиги 155 666 233 сўм, “Хамкор дон” МЧЖдан 116 798 565 сўм, “OQOLTIN BEST SEEDS” МЧЖдан 93 556 777,74 сўм, Сайхунобод туман фермерлар Кенгашидан 6 404 826 сўм, “Ўзсаноатқурилиш банк” АТБдан 3 840 632 243 сўм, АТБ “Агробанк”дан 1 822 453 965 сўм, Давлат божи тўловидан 195 082 239,80 сўм, солиқ қа мажбурий тўловлардан 172 347 870 сўм, Сайхунобод электр тармоқлари корхонасидан 13 696 707,39 сўм жами 6 416 639 427,03 сўмни ташкил этади. Ушбу ҳолатлар қарздорнинг кузатув жараёнидаги молиявий таҳлили ва корхона муваққат бошқарувчининг ҳисоботи билан тасдиқланади. Муваққат бошқарувчисининг оралиқ ҳисоботи ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, 2025 йил 28 августда кредиторлар йиғилиши ўтказилиб, кредиторлар йиғилишида бир овоздан қарздор корхонани банкрот деб эътироф этиш ҳақида қарор қабул қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра, Тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 6-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда суд мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 92-моддасига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилиши томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса ёхуд судга унинг қарорларидан ҳеч бири тақдим этилмаган бўлса, суд қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг, ваколатли давлат органининг, шунингдек учинчи шахснинг (шахсларнинг) илтимосномасига биноан, аризачилар томонидан қарздорнинг мажбуриятлари ижросининг қарзни тўлаш жадвалига мувофиқ таъминоти тақдим этилган тақдирда, суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш тўғрисида ажрим чиқаришга ҳақли. Санация қилувчи бошқарувчи ёки ташқи бошқарувчи ёхуд тугатиш бошқарувчиси тайинлангунига қадар унинг вазифасини бажариш илгари муваққат бошқарувчи вазифасини бажариб турган шахс зиммасига тўла ҳажмда юклатилади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонунинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Қарздор кредиторлар йиғилишинг 2025 йил 28 мартдаги баёнига кўра, қарздор корхонани банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, суд аризачи ва муваққат бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларга таянган ҳолда аризачининг талабини асосли ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118моддасига асосан суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-7,51,52,140-142-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: “POLY TEX SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятининг “INO ” фермер хўжалигини умум белгиланган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. “INO ” фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб Т.Махамадиев тайинлансин. Қарздор “INO ” фермер хўжалиги банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор “INO ” фермер хўжалигидан “POLY TEX SIRDARYO” МЧЖ фойдасига олдиндан судга тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 53-моддасига асосан тугатиш бошқарувчиси Т.Махамадиев зиммасига: -қарздор “INO ” фермер хўжалигини банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариш, ўзга шахсга бериш ва пул мажбуриятларини тўлаш тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйиш; -қарздор “INO ” фермер хўжалигининг қарздорликни қоплаш мақсадида субсидиар тартибда ундириш чоралари кўрилсин. Қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тузиш; -қарздор “INO ” фермер хўжалигини банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида 3 кунлик муддат ичида расмий нашрда эълон бериб, судга тақдим этиш; -тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида ўз вақтида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига тақдим этиш юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов