Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/4430 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Oқ-олтин балиқчилиги
Source ID 7f6de117-6827-4ffe-8f03-20154550c353 Claim ID PDF Hash 2d5b8f2d2d43af7c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
олларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддаси олларда тугатиш ушбу Кодекс 38 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/4430-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲА Л ҚИ Л УВ Қ АР О Р И Сирдарё тумани 2025 йил 3 август Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, Сайхунобод туман ҳокимиятининг жавобгар “Oқ-олтин балиқчилиги” фермер хўжалигига тегишли 12:06:03:03:01:0001:0001-сонли давлат рўйхатидан ўтган кадастр ҳужжати бўйича ер майдонидан икки йил мобайнида фойдаланмагани учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Н.Расулева (2025 йил 01 июлдаги 10-3167-сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Ш.Исматуллаев, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили И.Хайдаров (2025 йил 20 августдаги 5791-сонли ишончномага асосан), Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси А.Джайнаровларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар - Сайхунобод туман ҳокимияти (бундан кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Oқ-олтин балиқчилиги” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га тегишли 12:06:03:03:01:0001:0001-сонли давлат рўйхатидан ўтган кадастр ҳужжати бўйича ер майдонидан икки йил мобайнида фойдаланмагани учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 06 августдаги ажрими билан Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси, “Ўздаверлойиха” ДИМ Сирдарё вилояти бўлинмаси, Сайхунобод тумани солиқ инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Сайхунобод тумани солиқ инспекцияси суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, даъво талабини қўллаб қувватлаб, жавобгарга 2025 йил 11 сентябрда “Ўзбекистон МФЙ, Шўрўзак СИУ, Ёшлар маҳалласи ҳудудидан маиший хизмат объекти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 1032-сонли қарорга асосан Фаровон МФЙ ҳудудидан 0.03 гектар ер майдони ажратилганлигини, бироқ жавобгарга ажратилган ер майдонига бино иншоот қуриб битказилмаганлигини, унга ажратилган ер майдони қаровсиз ташландиқ ҳолатда эканлиги аниқланганлигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз кўрсатмаларни бериб, даъвогарнинг даъво талабига эътирозларни билдириб, унга ажратилган ер майдонида қисман қурилиш ишлар амалга оширилганлигини, моддий томондан қийинчиликларга дуч келганлиги сабабли қурилиши ишларни охирига еткиза олмаганлигини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришдан рад этишини сўради. Суд мажлисида иштирок этган Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили судга ўз кўрсатмаларни бериб, жавобгарга ажратилган ер майдонига кадастр ҳужжатлари қилинганлигини, бироқ давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этди. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё тумани прокурори ёрдамчиси жавобарнинг ерга бўлган ҳуқуқи мавжуд эмаслиги сабабли даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарга 2025 йил 11 сентябрда “Ўзбекистон МФЙ, Шўрўзак СИУ, Ёшлар маҳалласи ҳудудидан маиший хизмат объекти қуриш учун ер майдони ажратиш тўғрисида”ги 1032-сонли қарорга асосан Фаровон МФЙ ҳудудидан 0.03 гектар ер майдони ажратилган. Жавобгарга ер ажратиш тўғрисидаги Сайхунобод туман ҳокимининг 2015 йил 11 сентябрдаги 1032-сонли қарорида ердан икки йил муддатда фойдаланмай, қурилиш ишларини бажармаганда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгиланган. Жавобгар томонидан судга тақдим этилган 12:06:03:03:01:0001:0001сонли давлат рўйхатидан ўтган кадастр ҳужжати ўрганилганда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси деб юритилади) 36-моддаси биринчи қисмининг 10-бандида қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 - 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Даъвогар (аризачи) томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат тақдим этилганда, судлар низони тўғри ҳал этиш учун ер участкасининг плани ва тавсифи тузилганлиги, ер участкасининг чегаралари жойида белгилаб берилганлиги ҳақидаги ҳужжатлар мавжудлигини кадастр ёки бошқа ваколатли органларнинг маълумотлари асосида аниқлашлари лозим. Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг 2025 йил 3 сентябрдаги судга берилган 6260-сонли хатида жавобгарга тегишли бўлган ер майдони кадастр рақами 12060303010001 бўлган 2019 йилдаги 24-сонли кадастр реестри китобида 194-сонли саҳифаси 1-сонли тартиб рақам билан бошқа шахсга кадастр рақами берилганлиги кўрсатилган. Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага келмаганлиги асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиши лозим. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли Қарорида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра жавобгарга доимий фойдаланиш учун ажратилган ер участкасидан жавобгар фойдаланиши ҳуқуқи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги, ердан фойдаланиш ҳуқуқи берувчи кадастр ҳужжати давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгарни ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш бўйича даъво аризасини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи,учинчи бандига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этиб, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божини ундиришни, олдиндан тўланган почта ҳаражатини тўланганлигини инобатга олишни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Даъвогар Сайхунобод туман ҳокимиятининг “ОҚ-ОЛТИН БАЛИҚЧИЛИГИ” фермер хўжалигига 120603030100010001-сонли давлат рўйхатидан ўтмаган кадастр ҳужжати бўйича ер майдонидан икки йил мобайнида фойдаланмаганлиги учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш бўйича даъво аризаси қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар Сайхунобод туман ҳокимиятидан Республика бюджетига 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин ва почта харажати олдиндан тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди апелляция судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Р. Курбанов