Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3828 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5a5ea0d3-d4c1-4187-8318-d4faea97ffce Claim ID PDF Hash 48777be4170cd71d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 7-моддаси нинг 7 law
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3828-сонли иқтисодий иш СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 03 сентябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, аризачи – “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятининг – “ G G LD LID R” фермер хўжалигини умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни аризачи вакили Ж.Хайдаров (03.01.2025 йилдаги ишончнома асосида), қарздор вакили Д.Абдурахимов (27.08.2025 йилдаги ишночнома асосида), фермер хўжалиги муваққат бошқарувчиси Т.Махамадиев иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “ G G LD LID R” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “қарздор”, жавобгар деб юритилади)ни умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, судга ариза киритилгандан кейин ҳам қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қарздорликни тан олиб, кредитга пахта териш машинасини сотиб олганлигини, кредит қарздорликни белгиланган муддатда тўлай олмаганлиги учун банкротлик ёқасига келиб қолганлигини, бу йил пахта етиштириш бўйича шартномани аризачи билан эмас, бошқа кластер билан тузганлиги учун аризачи фермер хўжалигини банкрот деб топиш учун судга ариза киритганлигини, аризачидан бўлган қарздорликни қоплашга имкони йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат суд бошқарувчиси 28.08.2025 йилдаги хулосани тақдим этиб, қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил қилганлигини, кредиторларнинг йиғилиши чақирилганлиги ва ўтказилганлиги, унда кредиторлар қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва қарздорни тугатишга овоз берганлигини, қарздорнинг 28.08.2025 йил ҳолатига 1 847 297,6 сўм қарз мажбуриятлари мавжудлиги, қарздорнинг пассивлари активларидан бир неча баробар кўплигини, қарздор ҳар йили катта миқдорда кредит олган бўлса-да, молиявий ҳолати йилдан-йилга ёмонлашиб борганлигини билдириб, тўловга қобилиятсиз аломатлари борлиги сабабли, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатиш тартиб-таомилига ўтиш мақсадга мувофиқлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар кўрсатмаларини тинглаб, муваққат бошқарувчининг хулосасини ўрганиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2401/1785-сонли иқтисодий иш бўйича чиқарилган 28.05.2024 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, 352 437 781 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажатини; 4-1202-2403/2230-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорига кўра, 970 700 784 сўм асосий қарз, 34 000 сўм почта харажатини “ G G LD LID R” фермер хўжалигидан “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ундириш белгиланган. Бироқ, бугунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаган. Шу боис, аризачи судга ариза киритиб, “ G G LD LID R” фермер хўжалигини умумий тартиб-таомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш бошлашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун (кейинги ўринларда Қонун)нинг 7-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан умумий тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиб, уни банкрот деб топиб тугатишда доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суднинг ажрими билан қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилиб, Махамадиев Турғунбай Жумабевич муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорни молиявий таҳлил натижасида унинг молиявий аҳволи тўғрисида хулоса тайёрланган. Аниқланишича, қарздор “ G G LD LID R” фермер хўжалиги 11.01.2018 йилда ташкил топган бўлиб, солиқ тўловчи сифатида 305212333-солиқ тўловчи идентификация рақами берилган. Абдурахимова Мухаббат Мухтаровна фермер хўжалиги рахбари бўлиб фаоллият юритган. Муваққат бошқарувчиси томонидан кредиторларнинг 1-сонли умумий йиғилиши 2025 йил 28 август куни бўлиб ўтиши тўғрисида эълон “2025 йил 24 июль куни "BIZN S D ILY BIRJ ” газетасининг 59 (3253)-сонида чоп этилган. Муваққат бошқарувчиси томонидан судга 2025 йил 28 августдаги кузатув таомили юзасидан хулоса тақдим этилган. Хулосага кўра, 2025 йил 28.08.2025 йил ҳолатига “ G G LD LID R” фермер хўжалиги қарздорлиги жами 1 847 297 600 сўмни ташкил қилган. Қарздорнинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармасига, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилояти бошқармасига, Сирдарё вилояти ИИБ ЙХҲБга, қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига сўров хатлари юборилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси омонидан тақдим қилинган жавоб хатига кўра қарздор номида 3 дона қишлоқ хўжалиги техникаси мавжудлиги аниқланган. Қарздорнинг номида бошқа мол-мулк аниқланмаган. Муваққат бошқарувчи томонидан қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, хулосага кўра, таҳлил даври бошида (01.01.2024 йил) қарздорнинг жами активлари 107,002.0 минг сўмни ташкил қилганлиги, бир йил ичида бу кўрсаткич 9,564.0 минг сўмга ёки 8,9%га камайиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 97,438.0 минг сўмга тушиб қолганлиги, фермер хўжалигининг балансида узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар) мавжуд эмаслиги, жавобгар балансида 3 дона қишлоқ хўжалиги техникалари мавжудлиги, 2024 йил бошида 56,503.0 минг сўм бўлган хусусий капитали 2025 йил бошига келиб нолга тенг бўлиб қолганлиги, қисқа муддатли мажбуриятлари 89,5 фоизга ўсганлиги, бу ўсиш асосан банк кредитлари ва бошқа кредиторлари олдидаги қарздорликлари ортиши ҳисобига юз берганлиги, бир йил ичида фермер хўжалиги молиявий жиҳатдан барқарор корхонадан хусусий капиталсиз корхонага айланганлиги, фермер хўжалиги Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган тўловга қобилиятсизликнинг аломатларига эгалиги, унинг мажбуриятлари активларидан бир неча маротаба кўплиги, кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги сабабли қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш бошлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса қилинган. Шунингдек, хулосада фермер хўжалигининг пул оқимлари асосан ташқи молиялаштириш, хусусан пахта ва ғалла етиштириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитларга боғлиқ бўлганлиги, таҳлил давомида фермер хўжалиги томонидан олинган кредит маблағининг катта қисми дарҳол бошқа, асосан фермер хўжаликларига “Механизация хизматлари учун” ўтказиб берилганлиги активларни чиқариб юбориш ёки маблағларни ноқонуний ўзлаштириш схемаси бўлиши мумкинлиги, оқибатда пул маблағлари фермер хўжалиги назоратидан чиқарилиб, кредиторлар учун ундирув имконияти чекланган хамда кредит маблағларининг сарфланиши учун сохта ҳужжат айланмаси яратилиб, хўжаликнинг кредит мажбуриятларини бажара олмаслигига замин яратилган бўлиши мумкинлиги қайд қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда “қонун” деб юритилади)нинг 3-моддасида тўловга қобилиятсизлик — суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги. Қонуннинг 5-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлиши кўрсатилган. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 92-моддаси биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўра, суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 140-моддаси биринчи қисмига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавоб хатида Махамадиев Турғунбой Жумабаевич номзоди тавсия этилган. Баён қилинганларга асосан, яъни доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини ҳисобга олиб, суд аризачининг талабини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилишни, тугатиш бошқарувчи этиб, Т.Махамадиев номзодини тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг молмулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2025 йил 28 августдаги умумий йиғилишининг 1-сонли баёнида муваққат бошқарувчига ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари этиб белгиланган. Шунга кўра, суд “ G G LD LID R” фермер хўжалигини кузатув тартиб таомили даври учун муваққат бошқарувчига жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, қарздордан “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунинг 5, 7, 37, 92, 140-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 186-моддаларига асосан суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи – “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор - “ G G LD LID R” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор – “ G G LD LID R” фермер хўжалиги умумий тартибтаомилга кўра тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш бошқарувчиси этиб Махамадиев Турғунбай Жумабаевич тайинлансин. Қарздор – “ G G LD LID R” фермер хўжалиги ҳисобидан аризачи – “ LY SIRD RY ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати, 1 125 000 сўм давлат божи ундирилсин. “ G G LD LID R” фермер хўжалигида кузатув тартиб таомили даври учун муваққат бошқарувчи - Махамадиев Турғунбай Жумабаевичга жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида иш ҳақи тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчи – Т.Махамадиев зиммасига: -уч кун муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилсин ва чоп этилганлиги тўғрисидаги далилни судга тақдим қилиш; -қарздор “ G G LD LID R” фермер хўжалигини банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариш, ўзга шахсга бериш ва пул мажбуриятларини тўлашни тақиқлаш, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйиш; -қарздор “ G G LD LID R” фермер хўжалигининг қарздорликни қоплаш мақсадида субсидиар тартибда ундириш чораларини кўриш, қарздорнинг фаолияти таҳлил қилиниб, унинг натижалари бўйича банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса тузиш; -тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ҳамда судга ўз фаолияти тўғрисида ойлик оралиқ ҳисоботни эслатмасиз, қарздор “ G G LD LID R” фермер хўжалигининг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида якуний ҳисоботни 2026 йил 1 сентябрга қадар тақдим қилиш мажбурияти юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова