← Назад
Решение #2895732 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| олларда ФК | 544 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3214-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И
Оқолтин тумани
2025 йил 03 сентябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
"Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “ХОВОС АГРОСЕРВИС МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.286.734.123 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини, даъвогар вакили А.Абдужалилов (2025 йил 20 майдаги 01/27-сонли
ишончномага асосан) ва жавобгар вакили С.Холбоев (ишончнома асосида)лар
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси (бундан кейинги матнларда “палата”
деб юритилади) "ТСирдарё Агросервис МП" масъулияти чекланган жамияти
(бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилдаи) манфаатида жавобгар
"ХОВОС АГРОСЕРВИС МТП" масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда жавобгар деб юритилди) ҳисобидан 1.286.734.123 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъвосини
тан олиб, даъво аризани қаноатлантирилишига қарши эмаслигини билдирди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини
таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд
материаллар асосида палата вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида мол-мулкни
ижарага беришга қаратилган 04.01.2018 йилда 05-сонли, 08.01.2018 йилда 01сонли ва 01.05.2018 йилдаги 06-сонли шартномалар имзоланган.
Мазкур шартномаларга асосан жавобгарнинг даъвогар олдида
1.286.734.123 сўм миқдоридаги қарздорлиги келиб чиққан.
Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 1.286.734.123 сўм қарздорликни ундиришни
сўраган.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 544-модда бўйича мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб
туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби,
шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар
шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни
ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва
муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома
ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида
тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади
ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки
давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш
муддати
кўрсатилмаган
ҳолларда
ФК
544-моддасининг иккинчи
қисми қоидалари қўлланилади. Ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш
мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб
вужудга келади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
“Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли Қарорида тушунтириш
берилган.
Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра суд
даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.286.734.123 сўм
қарз ва 41.200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 25.734.682,42
сўм давлат божини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб,
қарор қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг
"Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "ХОВОС АГРОСЕРВИС МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 1.286.734.123 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХОВОС АГРОСЕРВИС МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 1.286.734.123 сўм қарздорлик ва 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар "ХОВОС АГРОСЕРВИС МТП" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 25.734.682,46 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали
Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
ёки кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов