← Назад
Решение #2895733 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/12457-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 сентябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон
шаҳар прокурори ёрдамчиси Н.Отакулова, тарафлардан даъвогар вакиллари
И.Холматов (2025 йил 2 сентябрдаги 01-01/7-3522-сонли ишончнома асосида),
Д.Хўжанов (2025 йил 3 сентябрдаги 01-01/7-3547-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ю.Арзикулов (раҳбар) иштирокида, Сирдарё вилояти
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
бошқармасининг жавобгар “ R NS KU
S RVIS” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 50 308 185 сўм компенсация тўловини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, даъво аризасида жавобгар “ R NS KU
S RVIS” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
50 308 185 сўм компенсация тўловини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлаб, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида
жавобгарга нисбатан 2022-2024 йиллар учун жами 50 308 185 сўм
компенсация тўлови ҳисобланганлиги, бироқ жавобгар томонидан тўлов
амалга оширилмаганлигини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан
олиб, компенсация тўловини сўндириш чораси кўрилаётганлигини маълум
қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Табиатни
муҳофаза
қилиш
тўғрисида”ги Қонуни 34-моддаси биринчи қисмига асосан табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий
ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан
иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонуни 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли
таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар
ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва
миқдорларда ундириб олинади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик
организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир
кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
11 октябрдаги “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий
механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
820-сонли қарори 2-банди “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари
томонидан ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни
муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 202-сон қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)
2-банди “в” кичик бандига кўра, ифлослантирувчи моддалар ташламаларини
атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар компенсация тўловчи
субъектлар ҳисобланади.
Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 25-бандига кўра экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация
тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган
ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун
жавобгарликдан озод этмайди. Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида
давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация
тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан
(уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади,
келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда
тўлов ундирилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ходимлари томонидан
даъвогарнинг 2025 йил 1 апрелдаги 102-х/с-сонли буйруғига асосан,
жавобгарда текширув ўтказилган (ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини
тасдиқловчи махсус код: 739-355-694).
Текширув жараёнида “Ифлослантирувчи моддалар ташланмаларини
атмосферага чиқаришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик норматив”
лойиҳасида келтирилан маълумотларга кўра, корхона ҳудудида 10 манба
бўлиб, 2 таси ташкиллаштирлганлиги, 7 та ташкиллаштирилмаган манбадан
йилига 3,4065 тонна 7 турдаги ифлослантирувчи моддалар атмосферага
чикарилиши, хусусан метан 3,4065 т/йил (93,31%), этан 0,1288 т/йил (3,4%),
пропан 0,0369 т/йил (1.0%), бутан 0,0228 т/йил (0,59%), пентан 0,0073 т/йил
(0.2%), водородсульфид 0,00046 т/йил (0,0088%), олтингугурт 0,00006 т/йил
(0,011%)ни ташкил этиши, жавобгардаги барча мавжуд атмосфера ҳавосига
чикариладиган ифлослантирувчи моддалар ташламалари манбалари чанг ва
газ тозалаш ускуналари билан жиҳозланмаганлиги аниқланган. Шу боис,
ўрганиш натижасида жавобгарга қўшимча равишда 50 308 185 сўм
компенсация тўлов ҳисобланган.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари бугунги кунга қадар
амалга оширилмаган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган
ҳисоботлар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор
далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
50 308 185 сўм компенсация тўлови ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблаб даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига жами 50 308 185сўм даъво баҳосининг
2 фоизи, яъни бўйича 1 006 163,7 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 128, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ R NS KU
S RVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фойдасига 50 308 185 сўм компенсация
тўлови ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ R NS KU
S RVIS” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 1 006 163,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков