Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4503 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение СИРДАРЁ АГРОСЕРВИС МТП Ответчик / Подсудимый ЯНГИОБОДДА БАРАКАЛИ ЕР
Source ID defc4d79-cbb1-4110-bb51-c0b7a5468671 Claim ID PDF Hash 62436990c13353fc... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4503-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 03 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “СИРДАРЁ АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар “ЯНГИОБОДДА БАРАКАЛИ ЕР” фермер хўжалигига нисбатан 3.584.000 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А НИ Қ ЛА Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “СИРДАРЁ АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - даъвогар) манфаатида киритган, жавобгар “ЯНГИОБОДДА БАРАКАЛИ ЕР” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар) ганисбатан 3.584.000 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 13 июнда тузилган 15-сонли механизация хизматларини кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан механизация ва техника хизматлари кўрсатилган, бироқ кўрсатилган техника хизматлари учун жавобгар томонидан шартномага асосан тўловлар амалга оширилмасдан қолган. Натижада, кўрсатилган хизматлар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги жами 3.584.000 сўмни ташкил этган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан кўрсатилган хизматлар ҳақи - 3.584.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги ёзма талабномага жавобгар томонидан жавоб хати тақдим этилмаган ва оқибатсиз қолдирилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3.584.000 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатномалар, талабномалар, солиштирма далолатнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 3.584.000 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 176-180, 186, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ЯНГИОБОДДА БАРАКАЛИ ЕР” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “СИРДАРЁ АГРОСЕРВИС МТП” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.584.000 сўм миқдоридаги қарздорлик ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ЯНГИОБОДДА БАРАКАЛИ ЕР” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов