Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/4501 Дата решения 03.09.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый САРДОБА ДОН
Source ID 3742c35f-2671-4994-81f5-f656257450f0 Claim ID PDF Hash a8b3c60ab8307cc4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/4501-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ АЛ Қ ИЛ У В Қ А РО Р И Оқолтин тумани 2025 йил 03 сентябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “САРДОБА ДОН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13.824.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили А.Абдужалилов (2025 йил 20 майдаги 01/27-сонли ишончномага асосан) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади) "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилдаи) манфаатида жавобгар "САРДОБА ДОН" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда жавобгар деб юритилди) ҳисобидан 13.824.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида механизация хизматларини кўрсатишга қаратилган 13.06.2019 йилда 07-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 13.824.000 сўм миқдоридаги қарздорлиги келиб чиққан. Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 13.824.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. ФКнинг 703-моддаси биринчи қисмига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг буюртмасига асосан механизация ва техника хизматлари кўрсатилган, бироқ кўрсатилган техника хизматлари учун жавобгар томонидан шартномага асосан тўловлар амалга оширилмасдан қолган. Қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, белгиланган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13.824.000 сўм қарз ва 41.200 сўм почта харажатини, Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят бошқармасининг "Сирдарё Агросервис МТП" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "САРДОБА ДОН" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13.824.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "САРДОБА ДОН" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "Сирдарё Агросервис МТП" АЖ фойдасига 13.824.000 сўм қарздорлик ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "САРДОБА ДОН" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Я. Олламов